Шота Арвеладзе: "Тошкентга қайтиб, Қатарда ўтказиладиган ОЧЛ беллашувига ҳозирлик кўришни бошлаймиз"

Narzulla Saydullayev
22 янв 2018, 09:50
Туркиядаги йиғин якунлангандан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи ўқув-машғулотлари қандай кечгани ҳақида фикрларини айтиб ўтди.

Шота Арвеладзе: - Машғулотларда жиддий тер тўкиб ишлашгани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар берилган кўрсатмалар асосида бор кучлари билан меҳнат қилишди. Назорат учрашувлари жуда қизиқарли тарзда кечди. Умуман олганда, йиғинимиз жуда кўнгилдагидек ўтди. Энди Тошкентга қайтиб, Қатарда ўтказиладиган Чемпионлар лигаси беллашувига ҳозирлик кўришни бошлаймиз ва "Ал-Гарафа"га қарши ўйинга тайёрланамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz