UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  0 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  1 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  21 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  6 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  22 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   12 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Пахтакор"нинг ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди"

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва футболчи Тиаго Безерра иштирок этди.

- Умуман олганда қийин учрашув ўтказдик.  Ўйиндан аввал футболчиларга "Қўқон-1912" жамоаси яхши ва тартибли ҳимояланиши ҳақида суҳбат чоғида уқтиргандик. Улар кўп гол уришмаётган бўлсада, ўз дарвозаларидан ҳам кам тўп ўтказиб юборишган. "Қўқон-1912" бугунги баҳсга қадар атига тўртта гол қўйиб юборганди. Қўқонликлар ўйин ташкил этишда ҳам яхши. Уларга гол уриш жуда қийин юмуш. Баҳсни ўзимиз истагандек бошлай олмадик. Фақатгина гол ўтказгач ўзимизга келдик. Суперлига жуда қийин лигага айланган. Ҳар бир тур муросасиз ўтмоқда.Ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик кўриш лозим. Суперлигада пешқадам бўлиш осон эмас. Бу биз учун сюрприз эмас.

Мен жамоа ўйинини ҳужумкор ва ҳимоя билан балансни ушлаган ҳолда йўлга қўйишни истайман ва "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби шундай. Аввало ўз жарима майдончамиз олдида ўтириб қолишни истамайман. Бизда ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди. "Пахтакор" доим учрашувни ўз назорати остида ўтказиши лозим. Бизнинг ўйин шунга қурилган. Шунчаки ҳужумларимизни голга айлантиришда муаммолар мавжуд. Охирги зарбаларни беришда оқсамоқдамиз.

Андреевни узоқ танаффусдан кейин асосий таркибга қайтгани билан табриклайман. Оғир жароҳатдан сўнг узоқ муддатли тикланиш жараёнида фаол ишлади. Бу унинг меҳнатлари самараси бўлди. Чунки бу каби жиддий жароҳатдан сўнг майдонга қайтиш осон иш эмас. Унинг йўқлигида Козак чап қант ҳимоячиси вазифасида яхши ўйнади. Эндиликда эса ўзининг аввалги жойи - таянч ярим ҳимоясига қайтди. Бу нуқтада Козак деярли бир йил ошиқ вақт ўйнамаганди. Шу боисдан ҳам унга бу имкониятни тақдим этдим. Ўйлайманки, у эски жойида ёмон ҳаракат қилмади. Уй ўйинлари орқали уни яна эски жойига мослаштириш нисбатан осон кечади. 

Шерзод Аъзамов асосий таркибга киритилганди. Аммо ўйинолди чигалёзди машқида оёғида оғриқ сезгани боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик. Ўйлайманки, жароҳати жиддий бўлмайди ва келаси баҳсга қадар майдонга қайтади.

Тиаго Безерра: "Бу жамоага қарши қийин баҳс бўлиши аниқ эди. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин кўплаб вазиятлар яратдик, аммо уларни кўпини қўлдан бой бердик. Ушбу дурангдан қайғуга тушмасдан кейинги беллашувга тайёргарлик кўришимиз лозим"

Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика