UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39

Шота Арвеладзе: “Пахтакор”ни буюк клубга айлантириш устида барча меҳнат қилмоқда” Янгиликлар

Шота Арвеладзе: “Пахтакор”ни буюк клубга айлантириш устида барча меҳнат қилмоқда”

“Пахтакор” бош мураббийига айланган Шота Арвеладзе клуб расмий сайти учун интервью берди. Грузилиялик мутахассис билан интервьюдан баҳраманд бўлинг.

- “Пахтакор” ва Ўзбекистондаги дастлабки таассуротларингиз қандай?
- Биринчи навбатда менга Ўзбекистонда ишлаш ва яшашга имконият тақдим этган барчага миннатдорчилик билдираман. Алоҳида ташаккуримни эса клуб Президенти Бобур Кабулович Шодиевга йўллайман. У қисқа вақт ичида “Пахтакор” учун кўп нарсалар қилишга улгурди ва мени клубнинг келажаги ажойиб эканига ишонтира олди.

Ўзбеклар жуда меҳмондўст халқлигини олдиндан билардим. Тошкентдаги қисқа давр мобайнида бунга янада кўпроқ амин бўлдим. Шундай экан, ҳаммаси ажойиб ва кайфиятим аъло даражада.

- “Пахтакор”дан таклиф учун сиз учун кутилмаган бўлдими?

- Ҳа, бу клубдан таклиф тушишини кутмагандим. Ҳаёт шундай нарса, унда турли ҳолатлар рўй беради. Менга кутилмаган жиҳатлар ёқади.



- Ўзбекистонга келишдан олдин юртимиз ва унинг футболи ҳақида нималарни билардингиз?
- Клуб тарихини биламан. Жамоа илгари қўлга киритган ютуқлар ва 1979 йил рўй берган авиаҳалокатдан хабардорман. Бу жуда афсусланарли воқеа бўлган.
Грузиялик машҳур футболчилар “Пахтакор”да ўйнаганини биламан. Масалан, Манучар Мачаидзе. Терма жамоа ҳақида кўп маълумотга эгаман деб айта олмайман, аммо тез орада ўзбек футболи тўғрисида кўп нарсаларни билиб олишга умид қиламан.

- 1993 йил МДҲ Кубогида “Пахтакор”га қарши ўйнагансиз. Ўшанда икки гол ургансиз ва “Динамо” 5:2 ҳисобида зафар қучган. Ўша ўйинни яхши эслайсизми? “Динамо” сафида уч ака-ука Арвеладзе майдонга тушган – Шота, Арчил ва Реваз.
- Тўғриси, ўзим ўша учрашувни эслай олмадим, лекин йигитлар Москвада ўтган ўша беллашув ҳақида айтиб беришди. Уч ака-ука Арвеладзе ўша ўйинда майдонга тушгани тўғри.

- Хориж клублари орасида ўзингиз ўйнаган қайси жамоани кўпроқ ёқтиргансиз?
- Тўп тепган барча клубларимни ёқтираман. Уларнинг бари фаолиятим ва ўсишимда катта ўрин тутган. “АЗ Алкмаар”да ёрдамчи мураббий сифатида ишлашни бошлаганман. Бу клубни алоҳида эътироф этиб, Марсель Бранс ва Луи ван Галга раҳмат айтаман. Ван Гал, Дик Адвокат ва Рональд Куман билан ишладим. Яна Туркиянинг “Қайсериспор” клуби бош директори жаноб Хурмадан миннатдорман. У менга ишонди ва мураббийлик фаолиятимда илк бор бош мураббийлик вазифасини бажардим. “Қайсериспор”да уч мавсум ишладим.



- Ўзингизни голланд футбол мактаби мураббийи деб ҳисоблайсизми?
- Ҳа дея оламан, чунки Голландияда жуда кўплаб билимларга эга бўлганман.

- Луи ван Гал, Рональд Куман ва Дик Адвокат. Улар қандай мураббий эди ва ушбу мутахассислардан нималарни ўргангансиз?

- Улар турлича услубга эга. Ҳаммасидан ўзим учун кўп нарсалар олдим. Характер ва услуб тарафлама ишларида фарқ бор, лекин барчаси машҳур ва муваффақиятга эришган футбол мактаби вакилларидир.

- “Пахтакор” қандай футбол намойиш этишини истайсиз?

- Клуб анъаналарига мос бўлган ўйин кўрсатишини – ҳужумкор ва чиройли футбол. Буни фақат сўзларда айтмаймиз. Шуни уддалаш учун ҳаракат қиламиз.

- Юртимизга келгач, олий лиганинг бир неча ўйинларни кузатдингиз. Олий лига ҳақида қандай фикрдасиз?

- Кўп фикр айта олмайман, аммо техник футбол ўйналишини билиб олдим. Барча тўп билан кўпроқ ишлашни ёқтиради.

- Ёрдамчиларингизни қандай таклиф қилдингиз? Улар нима учун жавоб беради?

- Барчанинг ўзи жавоб берадиган вазифаси бўлади. Штаб бизда кичик эмас, клуб ривожланиши учун кўп меҳнат қиламиз. Академияга эътибор бериб, ёшлар билан ишлашимиз керак бўлади. Бу клуб Президентининг хоҳиши. Фалсафамиз ўзбек ёшларини келажак учун ўйлаш ва ўстиришдан иборат бўлади.


- Арвеладзе фондини очиш ғояси кимдан чиққан? Унинг фаолияти ҳозир қандай кетмоқда?
- Ака-укалар биргаликда ушбу фондни очганмиз. Бундан мақсад ёшларга жамиятнинг тўлақонли аъзосига бўлишда ёрдам бериш. Биринчи ўринга ҳамиша таълим олиш қўйилади. Шундан кейин спорт ва бошқа нарсаларга эътибор қаратилади. Фонд 10 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда. Биз катта муваффақиятларга эришдик деб айта оламан. Болаларнинг ижтимоий ўсиши, спорт ва соғлом ҳаёт тарзи борасида кўп ишларни амалга оширдик. Биз бош вазир фонди билан яқин алоқада бўлиб, оғир касалликлардан азият чекаётган болаларга кўмак беришга интиляпмиз.

- Сиз ва Арчилни адаштириб юборишгани сабабли кулгули ҳолатлар юзага келганми? Сизлар эгизаксиз ва бир-бирингизга жуда ўхшайсиз.

- Ҳа, бундай ҳолатлар жуда кўп учраган. Бирор шоу дастурида чиққанимда бу ҳақда ҳаммасини айтиб бераман. Кечирасиз, барчасини эмас (кулади).

- “Пахтакор” мухлисларига қандай тилаклар айтган бўлардингиз?

- Биринчи ўринда мустаҳкам соғлиқ тилайман. Кейин эса уларсиз клуб ҳеч қанақасига катта клубга айланмаслиги ва ўзи арзийдиган мавқеда бўлмаслигини таъкидлайман. Улар билан биргаликда тез орада “Пахтакор”ни яна катта ва буюк клубга айлантирамиз. Клуб Президенти ва ходимлари тиним билмасдан бунинг учун меҳнат қилишмоқда.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика