UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  4 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Шота Арвеладзе: "Насаф" жуда яхши ўйнади" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Насаф" жуда яхши ўйнади"

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мезбонларни табриклайман. Ҳамиша "Насаф" билан ўйинлар қизиқ кечади. Бу ерда яхши майдон, ажойиб муҳит бор. Мухлислар футболни яхши кўради. Яхши ўйин бўлди. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик. Биз бир неча вазиятларни юзага келтирдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Зарбаларни ноаниқ йўлладик. Рақибдан барча яхши ҳаракат қилди, фақат дарвозага аниқ зарба беришда муаммолар бўлди. Чемпионликка эришиб бўлганимиз "Насаф"нинг ҳаракатларига соя солмайди. Улар жуда яхши ўйнашди. Олдинда бизни Кубок баҳслари кутмоқда. Ўзимиз қатнашаётган мусобақаларда ғолиб чиқишга интиламиз. Ўзбекистон Кубогида мавсум мобайнида ўзимиз кўрсатгандек чиройли ва сифатли футбол намойиш қилишга уринамиз. "Насаф" ҳам чемпионлик йўлида қўлидан келганича ҳаракат қилди. Уларда бугун бироз хоҳиш юқори бўлди дея оламан. Майдонга чиқишди ва ўз ишларини бажарган ҳолда ғалаба қозонишди. Рақиб жамоа мураббийни, мухлисларини ғалаба билан табриклайман", - дейди Арвеладзе.

- Кубокда ҳам ғолиб чиқиб "олтин дубль" расмийлаштиришга ишонасизми?

- Биз ўзимиз иштирок этадиган ҳар бир турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Гоҳида бу йўлда бизга рақиблар тўғаноқ бўлади.

- Ижтимоий тармоқларда сизга кучли клублар қизиқаётгани ҳақида ўқидик. Кейинги мавсумни ҳам "Пахтакор"да ишлайсизми?

- Ҳозирда бу масалани муҳокама қилишнинг вақти эмас. Олдинда яна ўйинлар бор. Кубок мусобақаси кутмоқда. Шартномам якунлангач барчасига ойдинлик киритиб оламиз.



Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика