Шота Арвеладзе: "Мен бундан ҳам кўпроғини истайман"

Narzulla Saydullayev
26 окт 2017, 21:34
Олий лиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
Анча қийин ўйин бўлди. Иккинчи даврада биз ҳам, рақиб ҳам кўп очко тўплади. Иккита шундай кучли жамоа ўйнаса доим ёқимли.

Натижа фақат мен туфайли яхшиланмади. Клубда кўп нарса ўзгарди. Мен бундан ҳам кўпроғини истайман. Шундай оғир ўйинларда ғолиб бўлишни хоҳлайман. Рақибдан кўпроқ гол уришни ва ғалаба қозонишни истайман.

Иккинчи даврада бешта голимизни инобатга олишмади. Шундай экан ҳамма хато қилад, - дейди Шота Арвеладзе.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia