UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  21 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Теглар :  Шота Арвеладзе
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин матбуот анжуманида бир қатор саволларга жавоб берди.

- "Қийин ўйинда натижа биз учун аламли бўлди. Биринчи бўлимни жуда бўш бошладик. Учрашувдаги ташаббусни рақибга топшириб қўйдик. Иккинчи таймда эса яхшироқ ўйнашимиз мумкинлигини кўрсатдик. Жамоада характер бор. Аммо буни жуда кеч кўрсатдик. Суперлигадаги энг кучли жамоаларидан бирига қарши саф тортдик. Мағлубиятни ҳам тан ола билиш лозим. Бугунги ғалаба билан рақибни табриклайман. Ўйинда ҳаммасини ўзгартириб юбориш учун имкониятлар юзага келганди. Аммо бундан фойдалана олмадик. Иккинчи гол ўйиндаги бурилишни буткул ўзгартириб юборди. Таваккалга ҳам қўл урдик, захирадан фойдаландик. Аммо иккинчи голдан кейин вазиятни ўз томонимизга буриш янада қийинлашди.


"Локомотив"дан учралган мағлубият ҳали масалани узил-кесил ҳал этгани йўқ. Олдинда ҳали 6 тур мавжуд. Финал олдидан учралган мазкур мағлубият жамоанинг руҳиятига таъсир этмаслиги лозим. Жуда қисқа муддат ичида биз аввалига "Бунёдкор", кейин эса кубок финалида майдонга тушамиз. Бу бизга қўшимча мотивация беради. Яхшиямки тиғиз тақвим туфайли кетма-кет ўйинларни ўтказамиз. Мағлубиятдан кейин нима бўлганини ўйлаб ўтиришга ортиқча вақт йўқ. Бу жамоани тезроқ ўзини қўлга олишига туртки беради.

Биз учун кубок ёки чемпионат муҳимроқ демаган бўлардим. "Пахтакор" доим ўзи иштирок этадиган барча мусобақаларда ғолиблик учун курашган ва курашади. Жамоамиз олдида 6 ўйин ички чемпионат доирасида ва битта кубокдаги финал баҳси қолган.

Чемпионлик тақдири буткул ҳал этилгани йўқ. Бизнинг ҳали улар билан яна бир тўқнашувимиз бор. Шунингдек, "Локо" қолган рақиблар билан ўзаро ўйнайди. Қайсидир жамоа улардан очко олишига умид боғлаймиз.

Биринчи таймни бўш ўтказганимизга асосий сабаб, кўплаб вазиятларда футболчилар керагидан ортиқ ўйлаб ўйнашди. Футболда баъзида кўп ҳам ўйланиб қолиш керак эмас. Вазиятни тезда ҳал этиш асосий факторлардан бири саналади. Шу нарса бизга ҳалал берди, менимча. Шуни ҳам айтиш керакки, рақиб ҳам бизга ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсатиш учун тўсқинлик қилди.

ФИФА кунлари жамоа ўйин ритмини бузиб қўйдими? Мен ҳозир бахона ёки айбдорларни изламоқчи эмасман. Доим бахона топиш мумкин. Лекин бундан ҳеч қандай наф йўқ. Хатони аввало ўзимиздан қидирамиз. Муҳими, бугун ўзимизнинг ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмаганимиз сабабларини топиш, ўша муаммо устида ишламоқ афзал.

Машарипов? Жалолиддин Машариповнинг ўйини чиқмади. Шу боисдан ҳам унинг муаммолари энди кўзга ташланиши мумкин. Аммо мени назаримда, Машарипов келажакда ўзбек футболида етакчи бўлишга қодир иқтидорли футболчи. Мен ҳам Машариповдан охирги нуқтани қўйишини истайман ва буни кўп маротаба унга таъкидлайман. Жалолиддин машғулотларда мазкур камчиликлари устида ишламоқда. Зарба борасида шуғулланмоқда".


"Мен ўз ишимдан мамнунмиман? Ҳа. "Пахтакор" ўйинида мени мураббийлик имзоимни кўрмаяпсиз? Бу сизнинг шахсий фикрингиз. "Пахтакор" айнан мен истаган ўйинни кўрсатмоқда. Жамоа ўйинида имзоимни кирита олганимдан ҳам хурсандман. Ҳеч ким менга бу саволни ўйиндан олдин бермаган бўларди. Ҳозир эса биргина мағлубият туфайли шундай хулосага келмоқда. Ўйиндан аввал одатда барча қарорлар тўғри бўлади. Учрашувдан кейин эса кимдир яхши ўйнайди, кимдир эса ўз ўйинини намойиш эта олмайди. Футболда ҳар доим шундай. Хатони эса учрашувдан кейин кўриш мумкин. Мураббийнинг вазифаси эса ўша хатони тузатиш ва уни қайта такрорламаслик.

"Пахтакор" охирги 6 ўйинда 18та гол урди. Жамоа формада, кубокда финалга чиқди. Мавсумдаги барча ўйинларни ўтказиб, кейин якуний хулосага келиш мумкин. Мағлубиятлар эса энг яхши дарс.

Легионерлар ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоа урган голларнинг катта қисми айнан уларга тегишли. Шунчаки статистикага эътибор қаратиш кифоя. Ажойиб боллар, муҳитга жуда тез киришиб кетишди. Улар ҳам янада кўпроқ ишлашмоқда. Бизнинг жамоада ҳеч қандай гуруҳбозлик йўқ. Муҳит жуда илиқ ва иноқ.

Ким кетади ва кимлар келади? Қандай қилиб буни ҳозирдан айтаман? Олдимизда ҳали ўйинлар турибди. Масалан мен истаган футболчиларни ҳаммасини ҳам олиб келиб бўлмайди. Бу нафақат хоҳиш, балки имконият ва бошқа жиҳатлар билан ҳам тўғри келиши лозим. Бизда ажойиб коллектив жамланган. Барча ўз ишини қилмоқда. Биргина мағлубият бутун мавсум давомида қилинаётган меҳнатларни йўққа чиқара олмайди.

Гарчи "Локомотив"дан мағлуб бўлган бўлсак ҳам мухлислар жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Бу эса жамоага куч беради. Бир нарсани унутмайлик, "Локомотив" ҳам анойи жамоа эмас. Мағлубиятни ҳам тўғри қабул қилиб, тан олишни ҳам билиш керак.

Тўғри, биз анчадан буён енгилмай келаётгандик. Мағлубият оғриғини анчадан буён ҳис қилмаганимиз учун ҳам бугунгиси аламли бўлди", - дея матбуот анжуманидаги бир қатор саволларга жавоб қайтарди Шота Арвеладзе.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика