UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  13 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  14 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  8 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман"

"Пахтакор" - "Қизилқум" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги (1:0) учрашувидан сўнг "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шота Арвеладзе: "Кубок ўйини доимо қийин ўтган. Чунки бу босқич битта баҳсдан иборат ва битта хато қимматга тушиши мумкин. Дастлабки бўлимда баъзи имкониятлардан фойдалана олмай, вазиятни оғирлаштирдик. Умуман олганда ғалабага муносиб ўйнадик дея оламан. Тақвим тиғиз, шу сабабли йигитларга раҳмат айтаман. Ўйинни назорат қилдик. Рақибга нисбатан кўп имконият яратдик. Кейинги баҳс ярим финалда ва қолган баҳслар натижаларини кутамиз".


- Жамоа икки таймда икки хил ўйин кўрсатди. Танаффусда йигитларга нималар дедингиз?

- Йигитларга кўп гапирмадим. Фақат тезроқ ҳаракат қилиб, ҳиссиётларга камроқ берилиш кераклигини айтдим.


- "Локомотив" Жавоҳир Сидиқовга қизиқаётгани ҳақида ўқидик...

- Бу миш-мишлар. Миш-мишларни муҳокама қилмаймиз, агар фактга асосланган маълумотлар бўлса, жавоб беришга тайёрман.


- Бугунги баҳсдаги ҳакамларнинг қарорлари ҳақида нима дея оласиз?

- Мен арбитрлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Ўйиндан сўнг ҳакамлардан узр сўрайман, чунки баҳс пайтида ҳиссиётларга берилиб, унга жиддий эътирозлар билдирган бўлишим мумкин. Ўйинда ҳисоб тезроқ 2:0 бўлишини хоҳладим, аммо сўнгги пас ёки зарбаларда хатоликлар юзага келди. Лекин ҳамма ҳужумларимиз истаганимиздек якунланаверганида футболга қизиқиш ҳозиргидек катта бўлмасди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди ва уларга раҳмат айтаман.


- Сизга бир нечта клубдан қизиқишлар борлиги ҳақида эшитдик...

- Бу миш-миш ва уларни муҳокама қилмайман.


- Ҳозирги шароитда ўйинларга тайёргарлик кўриш қандай кечмоқда?

- Қиш бўлганлиги учун нафас олиш қийин. Баъзида қор ёғиб юборяпти. Клуб ходимлари туфайли майдонимиз деярли идеал ҳолатда. Улар катта ёрдам беришмоқда. ЖАРда ҳам ҳаммаси яхши. Турнир охиригача об-ҳаво яхши бўлишига умид қиламан.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика