UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  0 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  21 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  7 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Грузиянинг келажаги фақат Европа бўлиши мумкин. Биз Европанинг бир қисмимиз"

Грузия терма жамоаси собиқ футболчиси Шота Арвеладзе мамлакатдаги "хорижий агентлар" ҳақидаги қонунга қарши чиқди.

7 март куни Грузия парламенти “хорижий агентлар” ҳақидаги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Шундан сўнг Тбилисида минглаб одамлар норозилик намойишлари ўтказишди.

"Бизнинг келажагимиз фақат Европа бўлиши мумкин. Мустақилликка эришганимиздан сўнг яхши давлат бўла олдик, аммо бундай ҳал қилувчи паллада ўзимизга муаммо туғдирмаслигимиз керак.

Бизнинг танловимиз инобатга олинмаяпти, қайта кўриб чиқишга ҳам йўл қўйилмайди. Биз Европанинг бир қисмимиз.

Қарийб бир аср олдин Совет Иттифоқи Сандро Ахметели, Михаил Жавахишвили ва бошқа буюк грузинларни агент ва айғоқчи деб ҳисоблаган, уларнинг тўғри ва ватанпарварлик фаолиятига охир-оқибатда тўғри баҳо берилди.

Ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат бошқа фикр ёки фаолият туфайли шахсни агент сифатида қоралаш учун воситага эга эмас, биз буни ўтмишда қолдирганмиз. Қонун рақобат, мухолифат ва эркинликни чеклашга қаратилган", – деди "Аякс", "Трабзонспор", "Рейнжерс" собиқ футболчиси ва "Пахтакор" собиқ устози.

"Грузиянинг келажаги Европада". Хвича Кварацхелия — мамлакатдаги норозилик намойишлари ҳақида

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика