UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  7 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  2 19:10"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"  8 18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  2 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  19 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   2 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  9 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  8 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  42 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  9

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор" – "Локомотив" учрашувида ҳеч кимга мухлислик қилмайман" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Бунёдкор" – "Локомотив" учрашувида ҳеч кимга мухлислик қилмайман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози ва футболчиси матбуот анжуманида иштирок этишди.

"Қизиқарли жанговар ўйин гувоҳи бўлдик. Стадионга келган мухлислар ҳам асло зерикиб қолишмади. Ўйлашимча, бугунги шиддатли баҳс барчага манзур келди. Бугунги ўйинда ҳаммани мақтай оламан. Биз рақибни синчиклаб ўрганиб чиққандик. Уларнинг ўйин услубини ўзлаштириб, шунга қараб тайёрландик. Иккинчи бўлимда улар биргина тўп оширмадан бошқа ҳеч нарсаси билан ёдимда қолмади. Биринчи бўлимда Элдорбек Суюнов жамоани қутқарди. Умуман олганда жуда ҳам муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Ростин Гриффитс? Унда кичик жароҳат бор эди. Шу боисдан ҳам охирги учрашувларда майдонга тушмаётган эди. Шунингдек, жамоадаги рақобат ҳам ҳеч қайси футболчига асосий таркибга киришига кафолат бермайди. Биз фақатгина улар билан тузган шартномага кафолат берамиз. Бошланғич таркибга кириш учун эса рақобатни енгиб ўтиш керак.



Гонсалвеш? Унинг ўйини мени мутлақо қониқтирмоқда. Сафарда бизга энг катта ноқулайлик бўлаётган жиҳат, бу майдоннинг ҳолати. Шунингдек, ҳар қандай жамоа сафарда ўйнашга қийналади.

“Бунёдкор” – “Локомотив” ўйинида кимга омад тилайман? Мен фақат “Пахтакор”га омад тилайман. Эртанги ўйинда ҳеч кимга мухлислик қилмайман. Чунки, мен фақат “Пахтакор”га ишқибозлик қиламан. Қолгани мени қизиқтирмайди", - дейди Шота Арвеладзе.


 
Тиаго Безерра: "Ўтган турда сафардаги ғалаба бизни янада руҳлантирди. Бугунги ўйинда кескин кураш кечди. “Навбаҳор”га ўтган мавсумда мағлуб бўлган эдик. Бугун эса қиймати юқори бўлган ғалабани қўлга киритдик".

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика