UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  0 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   0 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  27 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  21 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  421 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  3 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34

Шота Арваеладзе: "Сурхон" билан ўйинда биз фаворит эдик" Янгиликлар

Шота Арваеладзе: "Сурхон" билан ўйинда биз фаворит эдик"

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" "Сурхон"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзенинг фикрлари қуйидагича бўлди. 


- Кубок ўйинлари ҳар доим қийин кечган. Чунки баҳс битта учрашувдан иборат. Лекин бугунги беллашувда биз фаворит эдик. Албатта, "Сурхон" ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Бу жамоа бежизга аввалги босқичда "Локомотив"ни мусобақадан чиқариб юборгани йўқ. Шу боис бизга қарши баҳсда ҳам рақиб ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Лекин негадир ўйин бирмунча секин кечди.


- Одатда Кубок баҳсида мураббийлар ўйин амалиёти кам футболчиларни синаб кўрадилар. Лекин сиз бугун асосий таркибни майдонга туширдингиз. Бу нима биилан боғлиқ? 

- Бу шу билан боғлиқки, биз Кубокнинг чорак финалида ўйин ўтказдик ва бу босқич битта учрашувдан иборат. Бундан ташқари Кубокни қўлга киритиш соврин учун энг қисқа йўл ҳисобланади. 


- Эртага қуръа ташланади. Ярим финалда ким билан тушишни хоҳлайсиз? 

- Мен фақат бир нарсани айтишим мумкин, финалда ўйнаб Кубокни кўтаришни хоҳлайман. Барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо мақсадимиз Кубокни қўлга киритиш.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика