UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  110 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  2 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

"Шўртан" Тошкентда бир нечта назорат учрашувлари ўтказади Янгиликлар

"Шўртан" Тошкентда бир нечта назорат учрашувлари ўтказади

Аввал хабар берганимиздек айни кунларда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Тошкент шаҳрида мавсумга тайёргарликларнинг иккинчи босқичини давом эттираяпти.
Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳининг иш режасига кўра, бир қатор назорат учрашувларини ўтказиш ҳам режага киритилган. Ҳозир ана шу учрашувлардаги рақиблар ва уларни ўтказиш вақти маълум бўлди.

Демак, “Шўртан” жамоаси 9 январь куни Олмалиқ шаҳридаги янги қурилган сунъий қопламали майдонда “Олмалиқ” клубига қарши, 12 январь куни эса “Обод” жамоасига қарши. Бу учрашув ҳам сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтади.

Икинчи босқич тайёргарликлари 16 январь куни ниҳоясига етади ва футболчиларга тўрт кунлик қисқа танаффус берилади.

Мавсумга тайёргарликларнинг учинчи босқичи 20 январдан 1 февралга қадар яна Тошкент шаҳрида давом эттирилади. Ана шу вақт мобайнида яна тўртта назорат учрашувлари ўтказиш мулжалланган. Демак, учрашувлар 22 январь куни "Қўқон-1912", 25 январь куни "Нефтчи", 28 январь куни "Металлург" ва 31 январь куни "Андижон" жамоаларига қарши ўтказилади. Ушбу учрашувлар ўтказиладиган стадионлар кейинчалик томонларнинг ўзаро келишувига биноан аниқлаб олинади.

Яна бир янгилик, яқин кунларда “Шўртан” сафига икки легионер кўрикдан ўтиш учун келиши кутилмоқда. Ҳозирги кунларда ушбу легионерларнинг юртимизга келиш виза масалалари ҳал қилинмоқда. Бу легионерларнинг бири европалик, иккинчиси осиёлик бўлади. Биз бу легионерлар ҳақидаги аниқ маълумотни кейинги хабарларимиз орқали етказамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика