UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

"Шўртан" - Робин Гудми? Янгиликлар

"Шўртан" - Робин Гудми?

Робид Гудни ҳаммамиз эшитганмиз. У ҳақида кинолар кўрганмиз, ҳикоялар ўқиганмиз.

Робид Гуд - инглиз халқи қаҳрамонларидан бири бўлиб, у асосан қароқчилик билан шуғулланган. Энг катта қилган иши бойликни бойлардан ўғирлаб камбағалларга тарқатган.

Робин Гуднинг футболга нима алоқаси бор дерсиз? Бор экан, бўлганда ҳам "Шўртан" Робин Гуд тимсолини ўзбек футболига сингдира олди. Гап шундаки, ғузорликлар бу йил олий лигада жуда ғалати ўйин намойиш этишмоқда.

Ҳозирда бу жамоа 12та ўйиндан сўнг 12 очко жамғарган ҳолда 13-ўринда бормоқда. "Шўртан" тўртта ўйинда ғалаба қозонган ва 8 та беллашувда мағлуб бўлган, ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 11-17.

Қизиғи шундаки, "Шўртан"нинг барча ғалабалари уйдаги учрашувларда қўлга киритилган. Ғузорликлар уйда "Локомотив", "Пахтакор" "Нефтчи", "Бунёдкор" каби номдор клублардан устун келган-у, бироқ "Машъал", "Қўқон-1912" жамоаларига ютқазиб қўйган. Жамоа кеча ўз майдонида яна мағлуб бўлди.

Ўз майдонида "Нефтчи" ва "Бунёдкор"ни 1:0 ютган жамоа, "Локомотив"дан 2:0, "Пахтакор"дан эса 3:0 ҳисобида устун келган. Ва энг муҳими, "Шўртан" ғалаба қозонган ўйинларда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.

"Шўртан" кеча "Олмалиқ"қа қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндаги ягона гол Дилшод Жўраев томонидан киритилди. Жамоа мураббийларининг айтишича, ўйин анча зерикарли кечган ва битта гол баҳс тақдирини ҳал этган. Дарвоқе, кечаги ғалабадан кейин "Олмалиқ"нинг кетма-кет мағлубиятсиз серияси саккизта ўйинга етди.

"Шўртан"га келсак, бу жамоа номдор клублардан очко олишга оляпти-ю, лекин ўртамиёналар билан ўйинда ютқазиб қўйяпти. Қандай қилиб уйда "Локо", "Пахтакор", "Бунёдкор"дан устун келган жамоа "Машъал", "Қўқон-1912" ва "Олмалиқ"қа ютқазиб қўйиши мумкин, ҳайронмиз. Эҳтимол буларнинг бари ўйинга бўлган ёндошув ҳамда руҳият билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, ғузорликлар кучлилардан очко олиб, ўзи қатори жамоаларга очко беришда давом этяпти. Бир сўз билан айтганда, Робин Гуд мисоли ҳаракат қилмоқда.

Х.Холиқов.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика