UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  7 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  95 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

"Шўртан" ўзига бош мураббий тайинлай олмаяпти Янгиликлар

"Шўртан" ўзига бош мураббий тайинлай олмаяпти

Теглар :  Шўртан
Ғузорнинг “Шўртан” клуби 12 май куни бош мураббий Асрор Алиқуловни истеъфога чиқарди.

Унга қўшилиб, катта мураббий Ботир Қодирқулов ҳам ишдан кетди.

Айни вақтда “Шўртан” Ёрқин Назаров ҳамда Мурод Отажоновни жамоа мураббийлари сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ҳаракат қилмоқда. Бироқ ПФЛ бу ишга шошилаётгани йўқ. Сабаби, “Шўртан” ишдан кетказилган мураббийлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган.

Эндиликда қайсидир клуб бош мураббийни истеъфога чиқарса ва у билан ҳисоб-китобни тўлиқ якунламаса, янги мураббийларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат этилмайди. Қарздорлик йил якунига (катта эҳтимол билан келаси йилларга) қолиб кетмаслиги шарт.

 “Шўртан” клуби раҳбарияти яқин вақт ичида Алиқулов ҳамда Қодирқуловнинг қарзлари тўлаб берилиши борасида кафолат хати бериб, ўз ишини якунлаши мумкин. Бироқ кафолат хатида кўрсатилган муддатдан бир кун ўтса ҳам, клуб жазога тортилади.

 Айни вақтда ПФЛга қарздорлик билан боғлиқ жуда ҳам кўп аризалар ва шикоят хатлари келиб тушган. Бу борада иш олиб бориляпти. Ва албатта шундай ишлар кейинчалик ҳам давом этмаслиги учун, клублар ҳозирданоқ ишни пухта бажариши шарт. Мураббийни истеъфога чиқаришни билган раҳбарият, унинг қарзини ҳам вақтида қайтаришни билиши керак.

 Футболчи ва мураббийлар шартнома тузаётганида эҳтиёт бўлиши сўралади. Улардан бири маълум йил учун ҳақини олмай туриб, келаси йилга ҳам шартнома тузса, ПФЛ кейинчалик уларнинг ёни бўлмаслиги катта эҳтимол. Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқини билиши ва уни талаб қилишни ўрганиши керак. Бу масала ҳамда футболчиларнинг клублар билан шартномалари масаласи олдинда алоҳида кўриб чиқилади ҳамда тузилажак янги регламентдан жой олади.

P.S. “Шўртан” клубини 12 май санасидан буён вақтинчалик Баҳодир Шоймардонов бошқариб турибди. Бунгача у клубнинг техник директори лавомизимида фаолият кўрсатиб келаётганди. Ўтган вақт ичида “Шўртан” 4 та ўйинда иштирок этиб, шуларнинг 3 тасида имкониятни бой берди. 2 та ўйинда йирик мағлубиятлар кузатилди. Жамоа раҳбарияти натижаларни яхшилашни истаса, бош мураббий масаласини тезроқ ҳал қилиши керак. Иш тез ҳал бўлиши учун эса, клублар масалага жиддий ёндошишга мажбур.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика