"Шўртан" клубида футзал бўйича семинар бўлиб ўтди
19 янв 2024 18:47
Янгиликлар
"Шўртан" клубида футзал бўйича семинар бўлиб ўтди
"Шўртан" профессионал футбол клуби қошида футболнинг футзал тури бўйича янги жамоа ташкил этилди.
Жамоа 2024 йилги футбол мавсумида Ўзбекистон Футзал Биринчи Лига чемпионатида иштирок этади.
Бугун Ғузордаги “Шўртан” ПФК базасида “Шўртан” футзал жамоаси учун семинар ташкил этилди. Семинарни "Насаф" футзал жамоаси бош мураббийи Алишер Юсупов олиб борди. Унга клуб вакили сифатида "Шўртан" футбол академияси директори Элёр Тоғаев ва футзал жамоа бош мураббийи Акмал Саитқулов кўмаклашди.
Футзал бўйича катта тажрибага эга бўлган Алишер Юсупов янги жамоага футзалга оид тажрибалари билан ўртоқлашди ва футзал жамоамиз вакилларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Семинар сўнгида “Насаф” футзал жамоа мураббийи Алишер Юсупов янги тузилган "Шўртан"га омад ва зафарлар тилади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар