"Шўртан" ҳам "Қўқон-1912"га қарши захира посбонисиз қолиб кетти
28 авг 2014 17:30
Янгиликлар
"Шўртан" ҳам "Қўқон-1912"га қарши захира посбонисиз қолиб кетти
Биринчи лигада жамоалар захира посбонисиз ўйин ўтказаётгани охирги вақтларда оммалашиб кетмоқда. "Хоразм", "Орол" каби жамоалар ўтган турларда водийга айнан битта посбон билан сафар уюштирганди.
Бу эса урганчликларга якунда қимматга тушганди.
Бугун биринчи лиганинг навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Турнир пешқадами Шўртан ўз майдонида ортидан тақиб этиб келаётган "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Айтиш лозимки, ғузорликлар ҳам бу ўйинга битта дарвозабонни рўйхатдан ўтказган. Яъни асосий посбон Элдор Тожибоев "Пахтакор-2"га қарши кечган баҳсдан сўнг, қўлидан жароҳат олган.
Шу боис Мухтор Қурбонов ихтиёрида биргина Роман Абдулов қолган холос. Бугун бош мураббий айнан ушбу посбонга ишонч билдирган. Эътиборга молик жиҳати шундаки, иккинчи босқичда "Қўқон-1912" учта ўйинда шундай холатга дуч келган. Яъни қўқонликларнинг рақиблари турли саббабларга кўра ўйинни захира посбонисиз ўтказишган. Тожибоевнинг эса келгуси учрашувлардан жамоага ёрдам бериши кутилмоқда.

Фикрлар