"Шўртан" футбол клуби мураббий ва футболчилари COVID-19 учун тест топширишмоқда

Narzulla Saydullayev
21 май 2020, 14:40
2020 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов бошчилигида матбуот анжумани ташкил этилиб, унда мамлакатимиз ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида мaълумот берилган эди.

“Шўртан” Профессионал футбол клуби раҳбарияти ушбу чора-тадбирларга мувофиқ, Республика махсус комиссияси томонидан спорт машғулотлар жараёнини бошлашга рухсат берилгунига қадар футбол клублари Санитария-эпидемиология  осойишталик агентлиги томонидан белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига тўлиқ риоя этилишини инобатга олган ҳолда мураббий ва футболчиларни COVID-19 тестидан ўтказишни бошлади.

Шу муносабат билан “Шўртан” футбол клуби жамоа аъзолари Сиздан коронавирус “COVID-19” дан ҳимояланиш учун кимда истима ва шамолаш аломатлари бўлса ёки сезилса, ўзингиз яшаб турган шаҳар ёки туман шифохонасига бориб, тиббий кўрикдан ўтишингизни сўраймиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Шўртан” матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›