Шомуродовнинг трансфер нархи ўзгаришсиз қолди. Осимхен – А Сериянинг энг қиммат футболчиси

Eldor Akmurzayev
22 мар 2023, 09:40
Transfermarkt Италия чемпионатидаги футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра, “Наполи” форварди Виктор Осимхен А Сериянинг айни вақтдаги энг қиммат футболчисига айланди – 100 млн евро (+30 млн қўшилган). Ундан кейинги ўриндан жамоадоши Хвича Кварацхелия (85 млн евро) жой олган ва кучли учликка “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес якун ясаган – 80 млн евро.

“Ювентус” хавбек Пол Погба ва “Интер” аъзоси Ромелу Лукаку трансфер нархи кескин тушганлар қаторида: французда 20 млн евро (-15 млн), бельгияликда 40 млн евро (-15).

“Специя”да ижара асосида ўйнаётган “Рома” футболчиси Элдор Шомуродовнинг нархи эса ҳали ҳамон 7 млн еврони ташкил этмоқда. Ноябрдаги янгиланишда унинг трансфер баҳоси 1 млн еврога пастлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Transfermarkt

Сўнгги янгиликлар

Барча ›