UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди" Янгиликлар

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" клуби билан 2025 йил охирига қадар шартнома тузди.

Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко билан суҳбатлашди.

- "Рома" Шомуродов билан шартнома тузилганини эълон қилди. Бу ўтиш ҳақида нима дея оласиз? Четдан қараганда бу эртакка ўхшайди: оддийгина ўзбек йигити топ-клубда.

- Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши - эртак эмас. Бу 90 фоиз Элдорнинг машаққатли меҳнати ва қобилияти, қолган 10 фоиз эса биз шунчаки ўз ишимизни сифатли бажардик. Албатта, бу Элдорнинг ўз меҳнати, қобилияти ва ҳаракати самараси. Бу А сериядаги 10 ой ичида урилган 8та гол билан чекланмайди. У жамоа учун ҳам ўйнади, шерикларига вазиятлар яратишга уринди. Ишга ва инсонларга бўлган муносабати ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида уни "Женоа"даги футболчилар, база ва клубдаги ишчилар, минглаб мухлислар яхши кўриб қолишди. Умуман олганда, А Серия уни жуда яхши қабул қилди. Қишки трансфер ойнаси вақтидаёқ журналистлар ва топ-клублардан бўлган қўнғироқлардан билиб олдик.

- Қачон ва қандай қилиб "Рома"нинг қизиқиши пайдо бўлди?

- Миш-миш эмас, жиддий қизиқиш тахминан 3 ҳафта олдин пайдо бўлди. "Женоа" бизга Рим клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумот берди ва бу ҳақиқат эди. Бунга қадар барчаси миш-миш эди.




- "Рома"нинг қизиқиши ҳақида эшитганида Элдорнинг биринчи реакцияси қандай бўлди?

- Биз унга шундай вариант борлиги айтганимизда: "Охо. Бу ростми?" деди. Ўша пайтда у "Женоа" сафида йиғинда эди. У билан ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа давлатга кўчиб ўтмаслиги борасида айтдик, шунда ортиқча асабийлашиш бўлмасди. "Женоа"га фақат клубни ҳам, футболчини ҳам қониқтирадиган жиддий таклиф бўлсагина трансфер амалга ошиши мумкинлиги ҳақида айтдик. Мана бу амалга ошди.

- "Рома"да ҳозир Жозе Моуринью ишламоқда. Элдор у билан суҳбатлашдими?

- "Женоа"нинг рухсати билан улар телефон орқали гаплашишди. Жозе ундан ҳолати, кайфияти ҳақида сўради. "Рома" айни пайтда Португалияда йиғин олиб бормоқда, Элдор у ерга учиб боргач, Жозе базада уни қарши олди ва кулиб яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди: бир неча йил олдин улар Москвада учрашиб қолишган ва расмга тушишганди. Умуман, барчаси ижобий руҳда ўтди.

- Бу кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарами?

- Йўқ, бу тўлақонли трансфер", - дейди Ткаченко "Спорт Экспресс" нашрига. 

Рейтинг: +105   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика