UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  1 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  6 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  27 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  4

Шомуродовни Осиёга танитган ўйин: Ўзбекистон - Уммон 2:1 (Хайрулла Ҳамидов шарҳи) Янгиликлар

Шомуродовни Осиёга танитган ўйин: Ўзбекистон - Уммон 2:1 (Хайрулла Ҳамидов шарҳи)

2019 йилги Осиё Кубогининг 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши майдонга тушганди.

Иккита ҳимоядан ўйин қурувчи жамоалар иштирокидаги баҳснинг дастлабки дақиқалари анча сокин бошланди. Уммон нисбатан кўпроқ ҳужумга ўтишга интилди ва буни илк дақиқаларда яхши уддалади.





Асосан қарши ҳужумни хуш кўрувчи Уммон тўпни бизга топшириб, икки қаватли ҳимоя ташкил этган ҳолда рақибни ўз жарима майдонида кутиб олишни маъқул кўрди. Гарчи тўп асосан бизда бўлсада, жамоамиз позицион ҳужумни ташкил этишда анчагина муаммоларга дуч келаётгани кўриниб турибди. Ҳужумларимизга жозиба кўшиб, кескинлик тақдим этиши лозим бўлган Жавоҳир Сидиқов катта ўйинда ҳаяжонландими ёки бошқа сабабми, учрашув фонида йўқолиб қолди. Марказий ҳужумимиздаги ягона номинал "снайперимиз" Марат Бикмаев ҳам учрашувни деярли тўпсиз ўтказди.

Уммон биринчи бўлимда ўз дарвозаси олдида ортиқча хавфга дуч келмади. Аксинча, Нестеров қўриқлаётган дарвоза олдида иккита жуда қулай имкониятга дуч келди. Бироқ нафақат ўзбек футболида, балки Осиё Кубоги тарихидаги афсонавий дарвозабонга айланган Нестеров ўз рекордини қаҳрамонларча расмийлаштирди.

Позицион ҳужумга ўтишдаги муаммолар, қанот орқали керакли даражада хавф сололмаётган палламизда учрашувнинг 34-дақиқасида жарима зарбаси жонимизга оро кирди. Бу вақтга қадар дарвоза томон бирорта зарба бера олмаган терма жамоамизнинг илк нишони голга айланди. Аҳмедовнинг маҳорати туфайли "Шаржа" стадионида табло бизнинг фойдамизга ўзгарди - 1:0.

Голдан сўнг Уммон энди қарши ҳужум ўлжасини позиционга алмаштиришга мажбур бўлди. Бунинг натижасида биз ҳам ҳимояда янада кўпроқ вақт сарфлашимизга тўғри келди. Танаффусга қадар Осиё Кубоги рекордчиси Нестеров мардонавор сейв амалга оширди. Игнатий Уммонни танаффусга яхши кайфиятда йўл олишига рози бўлмади.

Иккинчи таймда Уммон ҳужумкор руҳда, биз эса натижа ва мураббий услубидан келиб чиққан ҳолда одатий ҳимоявий ўйинни давом эттирдик. Уммоннинг ҳужумлари асосан қанотлар орқали кескин тус олди. Рақиб биздан жисмоний жиҳатдан ва якка курашларда устунлик қилди. Лекин кеча Хайрулла Холиқов таъкидлаб ўтганидек, Уммоннинг кучсиз тарафи - вазиятларни голга айлантиришдаги муаммо бизнинг фойдамизга ишлади. Қатор уринишлар, ўйиндаги устунликни ҳисобда акс эттириш уларга насиб этмади. Бошқача айтсак, бизникилар уларга бу ишни амалга оширишларига тўсқинлик қилишди. Бироқ учрашувнинг 78-дақиқасида Муҳсин Ал Гассани мудофаамиз таъкибидан қочиб кетиб ўз ниятига эришди - 1:1.

Шундан сўнг терма жамоамиз қайта уйғонди. Купер захира кучидан фойдаланишда негадир бошланғич таркибга киритилмаган Шомуродов вариантни танлади. Бу ўзгаришдан кейин Элдор устозини уялтириб қўймади. 85-дақиқада чап қанотдан олдинга ўтган Шомуродов бир рақибни ортда қолдирди ва дарвозани ишғол қилди - 2:1.

Бизнинг устунлигимиз таъминлаган жиҳат саноқли вазиятларни голга айлантирганимиз. Яъни Уммонга етишмаган жиҳат шу куни бизда кузатилди.

Пим Вербек ҳам захирада адашмади. У туширган футболчи ҳисобни тенглаштирди. Купер эса жавобан Шомуродовни туширди ва бу ўзгариш ҳам иш берди. Аммо бизнинг футболчиларимизнинг индивидуал маҳорати шу куни ғалабамизни мустаҳкамлади.

Нестеровнинг қаҳрамонлиги, терма жамоамиздаги икки легионерларимизнинг - Аҳмедов ва Шомуродовнинг маҳорати бизга самара келтирди.


Осиё Кубоги-2019.
"F" гуруҳи, 1-тур.
ЎЗБЕКИСТОН - УММОН 2:1
Шаржа шаҳри, "Шаржа стадиони".

Ҳакамлар
: Ко Хюнг Жин, Юн Кванг Йол, Парк Санг Жун (Жанубий Корея)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Ким Донг Жин (Ж.Корея), Дилан Перера (Шри Ланка)
Захира ҳаками: Моҳд Юсри Муҳаммад (Малайзия)

Голлар: Одил Аҳмедов 33, - 1:0. Муҳсин Ал Гассани 78, - 1:1. Элдор Шомуродов 85, - 2:1.

Ўзбекистон (4-2-3-1): 1.Игнатий Нестеров - 2.Акмал Шораҳмедов, 15.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев - 9.Одил Аҳмедов, 19.Отабек Шукуров - 7.Сардор Рашидов (17.Достонбек Ҳамдамов, 59), 22.Жавоҳир Сидиқов, 11.Жалолиддин Машарипов (8.Икром Алибоев, 79) - 10.Марат Бикмаев (14.Элдор Шомуродов, 82).
Захира: 21.Ўткир Юсупов, 12.Санжар Қувватов, 3.Достон Турсунов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 4.Фаррух Сайфиев, 6.Даврон Ҳошимов, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 16.Азиз Турғунбоев.

Уммон (4-2-3-1): 18.Файз Ал Рушайди - 11.Саад Ал Муҳайни, 13.Ҳалид Ал Брайки, 2.Муҳаммад Ал Мусаллами, 17.Али Ал Бусайди - 12.Аҳмад Кану, 23.Ҳабиб Ал Сади - 15.Жамелл Ал Яҳмади (9.Муҳаммад Ал Гассани, 88), 10.Муҳсин Ал Халди, 6.Раед Солиҳ - 7.Ҳалид Ал Ҳажри (16.Муҳсин Ал Гассани, 67).
Захира: 1.Аммар Ал Рушаиди, 22.Аҳмад Ал Раваҳи, 19.Маҳмуд Ал Мушаифри, 3.Муҳаммад Фараж, 5.Муҳаммад Ал Шиба, 20.Салаҳ Ал Яҳёи, 21.Матаз Солиҳ, 14.Али Ал Жабри, 8.Ясин Ал Шеяди, 4.Муҳаммад Ҳасиб. 


Узбекистан

Одил Ахмедов - 34', Элдор Шомуродов - 85'

Кубок Азии. Группа F . 1-тур

09/01/2019, 18:30

1
:
2
Тугади

Оман

Mohsin Al Ghassani - 72'

Стадион: Sharjah Stadium, 9424 томошабин

Бош ҳакам: Hyung-Jin Ko

45'
90'
29'  Jaloliddin Masharipov
34'  Одил Ахмедов
58'  Игнатий Нестеров
59'  Sardor Rashidov (Достонбек Хамдамов)
79'  Jaloliddin Masharipov (Ikrom Alibaev)
83'  Марат Бикмаев (Элдор Шомуродов)
85'  Элдор Шомуродов
85'  Ikrom Alibaev
90'  Игорь Кримец
67'  Khalid Al Hajri (Mohsin Al Ghassani)
72'  Mohsin Al Ghassani
72'  Ali Al-Busaidi
86'  Jameel Al Yahmadi (Salaah Al-Yahyaei)
86'  Mohsin Jouhar (Mohammed Al Ghassani)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика