

Томонлар трансфер масаласида ўзаро келишувга эришдилар. Шу кунларда футболчининг аниқ трансфер суммаси бўйича якуний музокаралар бўлиб ўтмоқда.
"Бўрилар" футболчини келгуси йил сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.
Ижара нархи римликларга 2,5 миллион еврога тушади. Кейинги мавсумдаги трансфер нархи эса 16 миллион евродан ошади.
Бундан ташқари, трансфер миқдори футболчининг мувафаққиятли ўйинига қараб, 19-21 миллион еврогача ошиши мумкин.



