UZ

Сўнгги янгиликлар

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  6 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  14 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  6 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  2 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Шомуродовдан дубль, "Юве" - "Интер" 3:2 — А Серия 37-тур якунлари Янгиликлар

Шомуродовдан дубль, "Юве" - "Интер" 3:2 — А Серия 37-тур якунлари

Италия чемпионати 37-тур учрашувлари ортда қолди.

"Ювентус" драматик учрашувда "Интер"ни таслим этди

"Интер" чемпионлигидан завқ олишда давом этмоқда, қолганлар эса, жумладан "Ювентус" ЕЧЛ йўлланмасини тақдим этувчи ўринларга "илиниб" олиш илинжида. "Ювентус" ўйинни фаолроқ бошлади, аммо вазиятлар деярли юзага келмасди. Ўйинни "Интер" дарвозасига белгиланган пенальти жонлантириб юборди. Ҳакамнинг фикрига кўра Кьеллини ўйин қоидасини бузган бўлиб чиқди. Тўп олдига Криштиану яқинлашди ва биринчи зарбани Самир Ханданович қайтарган бўлсада, такрорий уринишдан ниятига етди. Бу голдан кейин "Интер" олдинга ташланди ва ҳакам яна нуқтага кўрсатди. Бу сафар зарбани бу жамоа ҳужуми етакчиси Лукаку амалга оширди ва ишончли тарзда фойдаланди. Танаффусга жамоалар дуранг ҳисобида чиқиб кетади деб турганимизда, Кьеза индивидуал ҳаракатлари эвазига олдинга ўтиб борди ва тўп Куадрадога келиб тушди ҳамда колумбияликнинг дарвозаси бурчагига йўллаган зарбасидан кейин тўп мўлжалга аниқ борди. 

Иккинчи тайм аввалида Родриго Бентанкур четлатилди ва "нерадзурри" янада фаолроқ ҳужумга ўта бошлади. Перишичнинг узатмасидан кейин Весино ажойиб зарба йўллади, аммо голкипер жамоадошлари жонига оро кирди. Бироқ навбатдаги узатмадан кейин, бу сафар уни Барелла амалга оширди, кутилмаганда Кьеллини тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Дуранг натижа "Интер"ни қаноатлантирарди, лекин "Ювентус"да бошқачароқ ҳолат эди. Шу сабаб Пирло шогирдлари ҳужум қилишда давом этди. Ҳал қилувчи эпизод эса орадан яна 3 дақиқа ўтиб юз берди, ҳакам Перишич жарима майдончаси ичида Куадрадога нисбатан қўпол ўйнади деб топилди. Жабрланувчининг ўзи пенальтини ажойиб тарзда амалга оширди. Бироқ бундан олдин Брозович Куадрадога нисбатан кескин ўйнагани учун четлатилганини ҳам қайд этиш лозим.


"Аталанта" "Женоа"ни енгди, Шомуродовдан дубль 

"Бергамоликлар" "грифонлар"га қарши ўйинда ким мезбонлигини илк дақиқалардан кўрсатиб қўйди. Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ Сапата Малиновски билан "девор" услубида ўйнади ва бирга-бир вазиятга чиқиб, аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Яна 15 дақиқа ўтиб, икки футболчи ролларни алишдиСапата жарима майдончасида тўпни рақибидан олиб қўйди ва Русланни бўш қолган дарвозага чиқариб қўйди, ярим ҳимоячи мўлжалда адашмади. "Аталанта" биринчи бўлимни анча фаол ўтказди ва танаффусдан аввал яна бир гол урди. Хатебур тўпни Госенсга етказди, "Аталанта" футболчиси жарима майдони марказидан бош билан йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтара олмади. "Женоа" тўпни ўз ҳужумчиларига етказишда муаммога дуч келар ва "Аталанта" дарвозаси олдида деярли вазият ярата олмади.

Танаффусдан кейиноқ майдонга Элдор Шомуродов туширилди. Орадан кўп ўтмай у рақиб ҳимоячиларини хато қилишга мажбур қилди ва жарима майдонига кирмай, дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олди. Орадан икки дақиқа ўтиб, энди Гасперинининг ўйинчи алиштириши самара келтирди. Миранчук тўпни Пашаличга етказди ва у бир ҳаракатда ҳимоячини чалғитиб, орадаги фарқни оширди. "Грифонлар"ни бу чўчитгани йўқ ва улар яна ҳужумга йўл олишди. Вазиятлардан бирида, 67-дақиқада мезбонлар пенальти ишлашди. Пандев имкониятдан унумли фойдаланди. Бу голдан кейин Балардини шогирдлари янада кучли прессинг уюштиришди, "Аталанта" эса гўёки чарчаб қолгандек тасаввур уйғота бошлади. Оқибатда прессинг натижа берди ва тўп олиб қўйилгач, Пандев олдинроқдаги Шомуродовни кўрди, ҳамюртимиз эса А Сериядаги илк дублини расмийлаштирди. Руҳланган "бергамоликлар" дурангдан умидвор эди, лекин тўртинчи голни уришга вақт етмади.


"Наполи" — пойгада

Гаттузо шогирдлари илк дақиқалардан ниятлари жиддийлигини кўрсатиб қўйишди. Учрашув стартидаёқ Осимхен қанотда рақибларини чалғитиб, тўпни Зельинскига оширди, унинг зарбасини эса Террачиано катта қийинчилик билан қайтариб юборди. "Фирентина" ҳам ҳужумда фаол бўлишга ҳаракат қилардию, лекин уларнинг уринишлари "Наполи"ники каби хавфли чиқмасди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, Инсинье қулай имкониятга эга бўлди, аммо унинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди. 

Танаффусдан кейин умумий кадр деярли ўзгармади. Политано яқин бурчакка йўллаган зарбани яна Террачино қайтарди. Бўлим ўрталарига келиб эса Миленкович бурчак зарбасидан кейин жарима майдончаси ичида негадир Ррахманини йиқитди. Тўп олдига Инсинье келди ва зарбани амалга оширди, биринчи зарбадан кейин посбон тўпни қайтарган бўлсада, иккинчи уринишда "Наполи" сардори ниятига етди. Гол ўйин боришига умуман таъсир қилмади. "Наполи" босим қилишда давом этди, Инсинье жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Инсиньенинг ўзи кейинги вазиятда тўпни Зельинскига ташлаб берди ва Пётрнинг зарбасидан кейин тўп Веннутига тегиб, йўналишини ўзгартирди ҳамда дарвоза бурчагига бориб тушди. "Наполи" назоратни йўқотмади ва ишни якунлай олди, "Фиорентина" эса айниқса иккинчи бўлимда жуда ёмон ўйин намойиш қилди. "Наполи" 4-ўринга яхши жойлашиб олди, лекин бўшашишга ҳали эрта ва "Верона" билан ҳал қилувчи ўйин кутиб турибди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика