Шомуродов ва “Ростов”нинг қолган аъзолари коронавирусга тест топширди

Eldor Akmurzayev
20 май 2020, 22:10
Бу ҳақда ростовликлар сайти хабар бермоқда.

Клуб футболчи, мураббий ва ходимлари COVID-19 таҳлилидан ўтишди. Синовларга кўра, барча тестлар салбий натижани кўрсатган.

“Сариқ-кўклар” деярли тўлиқ таркибда Ростов-на-Донуда бўлиб турибди.  Яқин орада Деннис Хаджикадунич Швециядан қайтиши  ва индивидуал машғулотларни бошлаши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, РПЛ жорий мавсум рестарти 21 июнга белгиланган. 22 турдан кейин “Ростов” мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: www.fc-rostov.ru