Шомуродов "Ростов"дан кетадими?

Alisher
13 янв 2020, 10:54
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансферлар ойнасида жамоадан кетишни режалаштирмаяпти.

Олдинроқ, Шомуродовга "Шальке" ва "Лион" клублари қизиқаётганлиги хабар қилинган эди. Якунда эса немис клуби ушбу хабарни рад қилди.

Шомуродов "Ростов"да мавсум сўнггига қадар ўйнамоқчи ва жамоасининг Чемпионлар Лигасига чиқишига кўмаклашмоқчи.

Футболчи учун Россия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлиш муҳим ва шундан сўнг у Европага кетишни режалаштирмоқда.

Ушбу қарорга таъсир қилиши мумкин бўлган ягона нарса катта трансфер пулидир. Аммо, футболчида ҳозирча бундай таклифлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, transfermarkt футболчини 6,5 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›