Шомуродов охирги 5 ўйинда 4 та гол урди

Eldor Akmurzayev
15 май 2021, 20:08
А Серия 37-туридан ўрин олган “Женоа” – “Аталанта” учрашувида меҳмонлар 4:3 ҳисобида ғалабага эришди.

2-таймда захирадан ўйинга қўшилган генуяликлар форварди Элдор Шомуродов дублни расмийлаштирди. Шу тариқа, Элдор охирги 5 ўйинда 4 та тўп киритди. Аввалроқ, у “Лацио” (3:4) ва “Специя” (2:0) дарвозасини ишғол этганди.

25 ёшли ҳужумчи чемпионат жорий мавсумидаги голлари сонини 7 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида жамоадоши Горан Пандев, Алексис Санчес (“Интер”) ва Эдин Жеко (“Рома”) каби футболчилар билан тенглашиб олди. Шунингдек, ўзбекистонлик ҳисобида битта ассист ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia