UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:36"Фонтене" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  3 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  11 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  4 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  24

Шомуродов Жепаровни қувиб ўтди. Шацкихга оз қолди... Янгиликлар

Шомуродов Жепаровни қувиб ўтди. Шацкихга оз қолди...

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Navruz Cup-2022" мусобақасининг финалида Угандани мағлуб этди (4:2).

Қуйида мазкур учрашувга оид бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Узбекистан

Jaloliddin Masharipov - 35', Элдор Шомуродов - 39', Элдор Шомуродов - 55', Элдор Шомуродов - 72'

Товарищеские матчи . 1-тур

29/03/2022, 20:00

2
:
4
Тугади

Уганда

Фарук Мия - 53', Emmanuel Okwi - 78'

45'
90'
35'  Jaloliddin Masharipov
39'  Элдор Шомуродов
55'  Элдор Шомуродов
60'  Ходжимат Эркинов (Достонбек Хамдамов)
72'  Элдор Шомуродов
79'  Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев)
79'  Azizbek Amonov (Sardor Sabirkhodjaev)
81'  Дильшод Саитов (Khoziakbar Alidzhanov)
46'  Fahad Bayo (Milton Karisa)
53'  Фарук Мия
65'  Herbert Achai (Aziz Kayondo)
70'  Marvin Youngman (Derrick Kakooza)
78'  Emmanuel Okwi
89'  Allan Kyambadde (Rogers Mato)


1. Ўзбекистон Африка терма жамоалари устидан 4-ғалабасини қўлга киритди. 

2. Элдор Шомуродов Угандага 3та гол уриш орқали  тўпурарлар қаторида Сервер Жепаровдан кўтарилиб олди. 53 ўйинда 26, 27, 28-голларини урди. Бу борада рекордчи Максим Шацких ҳисобланиб, 34та гол билан биринчи ўринда турибди. Шомуродовдан бир поғона юқорида Миржалол Қосимов 31та гол билан ўрин олган. 

"Navruz Cup-2022". Шомуродовнинг учта голи Ўзбекистонга Уганда устидан ғалаба келтирди



ВИДЕОКичкина камера. Дўппилар, олтита гол, Шомуродовдан хет-трик ва Ўзбекистон чемпион!


3. Жалолиддин Машарипов терма жамоа сафидаги 42-ўйинида 8-бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

4. Уганда Ўзбекистон билан тўқнаш келган 56-терма жамоа бўлди. 

5. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги икки йилда Наманганда 3та ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. 


ФОТО. Ўзбекистон – Уганда учрашувидаги мухлисларнинг эмоциялари ГАЛЕРЕЯ


Африка вакилларининг Ўзбекистонга тўртинчи ташрифи. Аввалги учта ўйин қандай натижа билан тугаган?


6. Терма жамоамиз жорий йил ҳисобидан ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. 

Ўзбекистон - Жанубий Судан 3:0

Ўзбекистон - Ал Ваҳда 1:0

Ўзбекистон - Қирғизистон 3:1

Ўзбекистон - Уганда 4:2

7. "Navruz Cup-2022" турнирида Ўзбекистоннинг барча голларига легионер футболчилар муаллифлик қилди. Элдор Шомуродов 4та, Игорь Сергеев 2та, Жалолиддин Машарипов 1тадан тўп киритди.

8. Финал баҳсини стадиондан бевосита 20 мингга яқин томошабин кузатди. 

9. Элдор Шомуродов Угандага қарши ўйинда терма жамоа либосидаги илк хет-тригини қайд этди. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика