Шомуродов “Женоа”да 9 эмас, бошқа рақамда ўйнайди. Бунга сабаб нима?
07 окт 2020 20:25
Янгиликлар
Шомуродов “Женоа”да 9 эмас, бошқа рақамда ўйнайди. Бунга сабаб нима?
Аввалроқ, “Женоа” аъзосига айланган Элдор Шомуродовнинг янги жамоасида 9-рақам остида ўйнаши хабар қилинганди.
Бироқ, ушбу рақамни "Сассуоло"дан ижара асосида генуяликлар сафига ўтган Жанлука Скамакка олгани маълум бўлди.

Шомуродов эса “Женоа”да 61-сонли футболкада ҳаракат қилади. Буни “Ростов” матбуот хизмати қуйидагича изоҳлади.
“Ростов”нинг абадий мухлиси бўлиб қоламан", дея Элдор Шомуродов клубимиз билан хайрлашди. Энди эса у бизни унутмаган ҳолда Генуяда ўзига рақам танлади.
“61” – Ростов вилоятининг минтақавий рақамли коди ҳисобланади. Элдор айнан мазкур рақам остида янги жамоасида ҳаракат қилади”, деб ёзилган клубнинг Telegram'даги расмий саҳифасига.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар