Шомуродов "Женоа" билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Тиббий кўрик - эртага

Alisher
1 окт 2020, 10:18
"Ростов" форварди Элдор Шомуродов "Женоа"га ўтишга яқин.

Ўзбекистон терма жамоасининг 25 ёшли ўйинчиси эртага Италияда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг Генуя клуби билан 4 йиллик шартнома имзолайди.

"Женоа" Шомуродов учун бонуслар билан бирга 9 миллион евро миқдорида маблағ тўлайди. "Ростов" шунингдек ўйинчининг кейинги сотувидан 15 фоизини ўзиники қилади.

Олдинров маълум бўлганидек, "Женоа" Шомуродовнинг ўзига йилига 600-700 минг евро миқдорида маош таклиф қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport-express.ru