UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг футболчиларидан бирига айланиши"  1 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  33 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  4 17:21​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК. Таркиблар аниқ!  2 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафга чиққани маълум бўлди  3 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  4 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  27 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0

Шомуродов: "Биз учун оғир кеча бўлди" Янгиликлар

Шомуродов: "Биз учун оғир кеча бўлди"

Кеча "Рома" Европа Лигаси 1-турида "Лудогорец" меҳмони бўлиб, мағлубиятга учради (1:2).

Ҳужумчи Элдор Шомуродов захирадан ўйинга қўшилиб, ҳисобни тенглаштирувчи голни урди. Болгариядаги оғир кечадан сўнг клуб матбуот хизмати ҳамюртимиздан интервью олди. 

"Бу биз учун оғир кеча бўлди. Айниқса, майдон ҳолати яхши эмаслигини айтиб ўтишим лозим. Бироқ бу ўзини оқлаш бўлиб қолмаслиги керак. 

Биз бундай ўйинларда ҳамиша ғолиб чиқишимиз жоиз. Ҳаммасини тўғрилаш учун вақт етарли.

Бугунги ўйин ниҳоясига етди. Биз "Эмполи"га қарши бўлажак баҳс ҳақида ўйлашимиз керак, чунки вақт оз қолди. Биз 3 кундан сўнг яна ўйин ўтказамиз", – деди форвард.

Эслатиб ўтамиз, "Эмполи" – "Рома" учрашуви 12 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

⚡️ Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик?

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика