UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  0 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  0 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  0 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  0 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  24 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  1 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  7 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  58 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  13 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4

Шоҳрух Гадоев қайси антиқа режасини сир сақламоқда? Янгиликлар

Шоҳрух Гадоев қайси антиқа режасини сир сақламоқда?

"Бунёдкор" вингери Шоҳрух Гадоев Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"га қарши финал учрашувига яхши маромда тайёргарлик кўряпмиз. Кайфият анча зўр. Биз бир жамоа бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб мавсумнинг энг муҳим беллашувига жиддий ёндошяпмиз.
Ўзбекистон кубоги финал баҳсини бемалол "йил ўйини" десам ҳам бўлади.

Финалда биргина Гадоев эмас, бутун жамоа ўйнайди. Шу боисдан ҳам финалда жамоавий ўйинга таяниб ҳаракат қиламиз. Бизда жамовий ўйин яхши шаклланган. Ҳамма футболчи бир-бирини яхши тушунади.
Агарда жамоам ғалабасига ҳиссам тегса бундан албатта бениҳоят хурсанд бўлардим.

Тўғри, 2 йил аввал Ўзбекистон кубогини қўлга киритгандим. "Бунёдкор"нинг ҳозирги таркибидан фақат Зуҳуров, Иброҳимов, Ғофуров ва менда Ўзбекистон кубоги соврини бор. Кўпчилик ёш футболчиларда эса ушбу соврин йўқ. Финалдан кейин эса барча футболчиларда ушбу соврин бўлишига умид қиламиз.
Барча футболчи ўз номини тарихга муҳрлаб қўйгиси келади.

Финалда ҳар қандай жамоа бор кучи билан ҳаракат қилади. Ким кўпроқ ғалабани истаса ва қайси жамоа яхши тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа якунда ғалаба қозонади. Ўзбекистон кубоги кимга насиб этишини вақт кўрсатади.

Финалда гол урсам-у, жамоам ғалаба қозонса, унда буни антиқа услубда нишонлаш режам бор. Қандай режа эканлиги ҳозирча сир бўлақолсин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика