UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  5 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Шоҳруҳ Ишанов супер камбэкдан кейин: "Барчани табриклайман" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов супер камбэкдан кейин: "Барчани табриклайман"

ПРО Лига 7-тур “Андижон-SGS” — “Шўртан” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

"Бугунги ғалаба билан бутун Андижон халқини ва клубимиз мухлисларимизни табриклайман. Шогирдларимни, мураббийлар штаби ва раҳбариятни табриклайман. Бу узоқ кутилган ғалаба эди. "Шўртан" билан баҳсга жиддий тайёрландик, ўйин осон кечгани йўқ, бошида ўз хатоларимиз туфайли иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. "Шўртан" таниқли жамоа ва ўз ўйин услубига эга. Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган қўқонлик мухлисларга ҳам катта раҳмат айтаман", - деди Ишанов. 

- Жамоа ҳимоячилари кўп хатога йўл қўйишмоқда. Бунинг устида ишлаш керак деб ўйлайман.

- Албатта, ҳар бир ўйинда ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам хатолар бўлмоқда. Вазиятлардан фойдаланишга қийналяпмиз, кейинги ўйингача вақтимиз бор. Мураббийлар штаби билан камчиликлар устида ишлаймиз. Бугунги баҳс жуда ажойиб ўтди. Учрашув вақтида ҳам йигитларга машғулотда бажарган ишимизни бажарайлик дедим ва бу амалга ошди. 0:2ни 3:2 қилиш бу кучли характер орқали бўлади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика