UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  28 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  6 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Шоҳруҳ Ишанов: "Жамоамиз 2005 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Жамоамиз 2005 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон II" (3:0) ўйинидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, "Шўртан"ни ютуқ билан табриклайман. Жамоамиз йигитлари бор кучларини сарфлашди, бу учун раҳмат. Очиқ ўйин кўрсатдик. "Олимпик" билан баҳсда ҳимоявий ўйин кўрсатгандик. Очиқ футбол кўрсатганимиз боис рақиб бизни 3 та гол билан жазолади. 

- Таркиб ёш футболчилардан тузилган. Бугун уларга жон-жаҳдингиз билан кўрсатма бердингиз. Жамоа раҳбарияти олдингизга қандайдир мақсад қўйганми?

- Йўқ. Бизда вазифа йўқ. Албатта, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Жамоамиз 2005 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат. Бу – футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Бугун мағлуб бўлдик, демак, рақибнинг омади келди ва ғалабага эришди.

- Биринчи голда дарвизабонга кескин эътироз билдирдингиз. Ўша вазиятда ким айбдор эди?

- Ўйинда бутун жамоа ҳаракатланади. Кимнидир айблаш қийин. Футболда дарвозабон битта қарорга келдими, уни охиригача бажариши керак. У олдинга чиқди ва ортга қайтиб кетди. Биринчи тўп уники эди. У ҳужумчи бемалол зарба беришига йўл қўйиб берди.

- Биринчи таймнинг ўзида ўзгаришга қўл урдингиз, яъни ҳужумчи ўрнига ярим ҳимоячини майдонга туширдингиз. Бу ҳисоб йириклашиб кетмаслиги учун қилиндими?

- Ярим ҳимоячи ҳам, ҳужумчи ҳам 2005 йилда туғилган футболчилар, шунинг учун уларни тезроқ алмаштириш керак эди. Бунақа катта майдонга биз биринчи марта ўйнаяпмиз. Шунинг учун тез-тез ўзгариш қилиб туришим керак, ҳамма йигитларга имконият беришим керак. Улар профессионал футбол ҳавосидан нафас олиб кўришлари зарур. 

- Бир ҳолат эътиборимизни тортди. Жамоада бир нафар тиббиёт ходими бор экан. Оғир ўйинларда бу камлик қилмайдими? Мураббий сифатида қўшимча тиббиёт ходимларини жалб қилишни сўрамаганмисиз?

- Жамоамиз янги ташкил топган. Камчиликларни секин-секин бартараф этиб боряпмиз. Раҳбарият томонидан тажрибали шифокор жалб қилинган. Бизнинг зиммамизда фақат яхши ўйин кўрсатиш қоляпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика