UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Шоҳназар Норбеков: "Тезроқ Европага йўл олишни истайман" Янгиликлар

Шоҳназар Норбеков: "Тезроқ Европага йўл олишни истайман"

Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйини "Локомотив" - "Металлург" учрашувидан сўнг яқиндагина ОТЖдан таклиф олган бекободлик футболчи Шоҳназар Норбековни суҳбатга чорладик.

"Биринчи даврани жароҳатим боис майдондан ташқарида ўтказдим. Энди мана жароҳатимдан фориғ бўлдим ва майдонга қайтдим. Умуман жамоамизнинг иштирокидан кўнглим тўлди дея оламан. Биринчи даврани жамоамиз кўнгилдагидек ўтказа олди ва турнир жадвалида ҳам муносиб ўринни эгаллаб турибди. Ҳозиргина бош мураббийимиз мени олимпия терма жамоамизга чақиришгани ҳақида айтди. Энди яхши ўйнаб, менга билдирилган ишончли тўла-тўкис оқлашга ҳаракат қиламан. Мақсадимиз битта - Олимпиадага йўл олиш ва мухлисларимизга хурсандчилик улашиш. Агарда ушбу йирик мусобақада ўзимизни яхшироқ кўрсатсак, европага ҳам йўл очилади. Яхши ўйнаб, тезроқ Европа жамоаларининг бирида тўп тепишни ўз олдимда мақсад қилганман", - дейди "Металлург"нинг истеъдодли футболчиси Шоҳназар Норбеков.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика