UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  3 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  21 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16

Шоҳмалик Комилов: "Насаф"га кучли бўлиб қайтаман" Янгиликлар

Шоҳмалик Комилов: "Насаф"га кучли бўлиб қайтаман"

Қаршининг "Насаф" жамоасидан қишки трансферлар ойнасида икки нафар футболчи Шоҳмалик Комилов ва Жўрабек Маннонов ижара асосида "Динамо"га ўтишди.

Бундан мақсад уларнинг мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлишидир. Ушбу сўзимизни ярим ҳимоячи Шоҳмалик Комилов ҳам тасдиқлаган ҳолда яна қўшимча қилди. 


"Ўзим ҳам шундай ўйлайман. Рўзиқул акани олдиларига кирганимда қўллаб-қувватлаган ҳолда яхши формада қайтишимни таъкидладилар. Насиб қилса, "Насаф"га янада кучли бўлиб қайтаман. "Динамо"га ўйнаш учун келдим. Худо хоҳласа, янги мавсумни Самарқандда бошлайман",- дея гап бошлади футболчи.  

- "Аждарлар" билан ўтган 2021 йилги мавсумдан қандай таассуротлар қолди?

- ОФК кубогида ёмон иштирок этмадик. Ҳаммаси ўз қўлимизда эди. Якунда Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиб мухлисларимизга соврин тақдим қилдик. 

- "Насаф"да фақат битта мураббий қўл остида ўйнадингиз. Рўзиқул Бердиевни талаблари, фалсафасини тушуниб олгансиз. "Динамо"да Предраг Роган хорижлик мураббий ҳисобланади. Унинг кўрсатмаларида қандай тафовут сезяпсиз?

- Кўпроқ ҳимояни тартибга келтириш устида ишлаяпмиз. Тўпни олидириб қўйган жойимизда курашни бошлашимиз кераклигини айтяпти. Бундай кўрсатма ҳамма мураббийларда бўлади, деб ўйлайман. Предраг Роган тартиб-интизомга жуда қаттиқ қарайди. Майда нарсаларни эътиборсиз қолдирмайди. Ҳар бир ўйинда юз фоиз кучимизни сарфлашимиз лозим. Расмийми ёки ўртоқлик бунинг фарқи йўқ. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар майдонга бор нарсамизни ташлашимизни талаб қиляпти.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика