

- "Нурафшон"га қарши учрашувда дастлаб ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Ўтказиб юборилган икки голдан кейин ҳам ўзимизни йўқотиб қўймасдан, аксинча, ҳужумкорликни оширдик. Чунки биз шу куни майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Ҳужумкорликни оширишимиз натижаси ўлароқ ҳисобни тенглаштирдик. Ҳатто меҳмонлар дарвозасини учинчи марта ишғол қилиб, ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди, бироқ тўп рақиб дарвозасидан жой олишни истамади. Урган голим хусусида нима дейишим мумкин? Қулай вазиятда эдим, бундан фойдаланиб дарвоза томон зарба йўлладим. Дарвозабон бундай зарба йўллашимни кутмади чоғи, зарбани қайтара олмади, - дейди Ҳасанов.
"Оқ-тепа" матбуот хизмати



