Шмейхель МЮнинг пенальтиси ҳақида: "Кечирасиз, бу пенальти эмас. VAR ҳали ҳам кулгили ишлар қилмоқда"
10 июл 2020 11:33
Янгиликлар
Шмейхель МЮнинг пенальтиси ҳақида: "Кечирасиз, бу пенальти эмас. VAR ҳали ҳам кулгили ишлар қилмоқда"
"Манчестер Юнайтед" собиқ дарвозабони Петер Шмейхель Жонатон Мосс томонидан "Астон Вилла" дарвозаси томон белгиланган пенальти ҳақида фикр билдирди.
Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар бермоқда.
"Кечирасиз, аммо бу пенальти эмас. VAR ҳали ҳам кулгили ишлар қилмоқда", - деб ёзди Шмейхель.
Учрашувнинг 26-дақиқасида баҳсли вазият юзага келди. Манчестерликлар ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш бирмингемликлар ҳимоячиси Эзри Конса билан бўлган тўқнашувдан сўнг майдонга йиқилди. Ҳакам эса VAR'га мурожаат қилди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди.
Бир неча такрорий вазиятлардан сўнг маълум бўлдики, "Юнайтед"нинг португалиялик хавбеки дастлаб рақибнинг оёғини босганлиги ва шундан сўнг ўзи йиқилгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Шмейхель 1991-1999 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.


Манба: metaratings.ru
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар