Шипилов: "Пахтакор" қандай ўйнагани ҳақида ҳеч нарса демайман"

Aslanov Jasurbek
21 сен 2019, 20:38
"Металлург" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 20-тур учрашувидан (1:2) сўнг мезбон жамоа устози Андрей Шипилов баҳс ҳақида фикр билдирди.

Биз навбатдаги учрашувга ҳам одатдагидек тайёрландик. Стадионимизга "Пахтакор" келадими ёки "Навбаҳор" биз ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз. Жуда яхши ўйин кўрсатдик. Дарвозамизга урилган иккинчи голдан жуда хафаман. Бу болаларча хато бўлди. Футболчиларимни бирор нарсада айбламоқчи эмасман, аммо...

Тактик хатога йўл қўйдик. Буни 6 ёки 7 ёшдан футбол мактабларида ўргатишади. Ўтказиб юборилган голни кўрдим, мутахассисларимиз кўрсатишди.

Биз қўпол ўйнамадик, лекин бошқа жамоа ҳақида фикр билдирмайман. Уларнинг ўз мутахассислари бор. Қўпол ўйнамадик, футболчиларим сариқ карточкага арзийдиган иш қилмаган бўлсада, ҳакам уларни жазолади. "Металлург" футболчисининг бурнини синдиришди, аммо ҳеч ким реакция қилмади. Станислав Андреевни чалишса, менинг футболчим жазоланди. Ҳеч кимнинг номига тош отмоқчи эмасман, бизда қўмита бор. Юқори даражада ўйнаш учун жисмоний тайёргарлик яхши бўлиши керак. Жамоам қўпол ҳаракат қилмади, ҳеч ким орқадан ташланмади, бандитизм билан шуғулланишмади. "Пахтакор" қандай ўйнагани ҳақида ҳеч нарса демайман" - дея сўзларига якун ясади Андрей Шипилов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›