UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

Шимолий Лондон дербиси ёки икки азалий рақибларнинг жанги Янгиликлар

Шимолий Лондон дербиси ёки икки азалий рақибларнинг жанги

Бугун Англия Премьер-лигасининг 12-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу турнинг илк учрашуви марказий ўйин ҳисобланади ва футболни севувчи мухлислар ушбу учрашувни томоша қилиш учун ишларини йиғиштириб, стадионга отланишади ёки телевизор олдига жойлашишади. Гап "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги баҳс ҳақида кетмоқда. Лондоннинг шимолида жойлашган бу икки клуб азал-азалдан бир-бирини чиқиштирмайди ва ҳар мавсум рақибидан баландроқ жойни эгаллашга ҳаракат қилади. Бугун худди шу мағрур жамоаларнинг навбатдаги жанги. Ҳозир бу жамоаларнинг Премьер-лигадаги ўзаро 50та ўйини, қизиқ маълумотлари ва тахминий таркиблари ҳақида тўхталамиз.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

"Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳозиргача Премьер-лига доирасида 50 марта тўқнаш келишган. Бу жангларнинг 18таси "тўпчилар", 11таси эса "шпорлар"нинг ғалабаси билан якун топган. Энг кўп қайд этилган натижа дуранг (21та). Бу статистик маълумотларга қараб Арсен Венгер шогирдлари устунликка эга деб ўйлашингиз мумкин, аммо ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5та баҳсда 3та дуранг қайд этилган, 2та ғалаба эса "шпорлар" ҳисобида. "Реал" каби суперклубни таслим эта олган Маурисио Почеттино жамоаси "тўртинчи"ларни ҳам енгишга қодирлигини кўпчилик сезиб турибди.

"Арсенал"

Ўйинлар сони

"Тоттенхэм"

18
Ғалабалар
50
Ғалабалар
11
13
Уйда
Уйда
9
5
Меҳмонда
21та дуранг
Меҳмонда
2


ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

  • "Арсенал" "Тоттенхэм"га қарши сўнгги олтита баҳсда бирор марта ҳам "шпорлар"ни мағлуб эта олмаган.
  • Гарри Кейн Премьер-лигадаги сўнгги 5та Лондон дербисида 6та гол урган. Фақат Эммануэль Адебайор (8) ва Робер Пирес (7) бу жамоалар тўқнашувида ундан гол уришган.
  • Маурисио Почеттино ҳозиргача шимолий Лондон дербисида бирор марта мағлуб бўлгани йўқ (2та ғалаба, 4та дуранг), бироқ у "Эмирейтс" стадионида ўтказган сўнгги 3та ўйин дуранг билан якунланган.


ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру ушбу учрашувда иштирок эмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Шкодран Мустафи ва Дэнни Уэлбекларнинг майдонга тушиши сўроқ остида.

"Тоттенхэм"нинг асосий футболчилари Гарри Кейн, Деле Алли, Гарри Уинкс, Уго Льорис ва Мишель Ворм умумий гуруҳда ишлашмоқда. Тоби Алдервейрельд ва Виктор Ваньяма бу баҳсда майдонга иштирок этишмайди.

АПЛ. 12-турнинг тахминий таркиблари ФОТО

МУРАББИЙЛАР ФИКРИ


Арсен Венгер: "Бу дерби доимо курашларга бой бўлган. Биз ҳиссиётларни жиловлаб, диққатни бир жойга жамлаб, совуққонлик билан ўйнасак ғалаба бизники бўлади".

Маурисио Почеттино: "Бу баҳс 3 очкодан кўра каттароқ аҳамиятга эга. Ҳиссиётларга тўла ўтадиган бу баҳсда фақат 3 очко учун ўйнамаймиз".


Арсенал

Шкодран Мустафи - 36', Алексис Санчес - 41'

Премьер-лига . 12-тур

18/11/2017, 17:30

0
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Стадион: Emirates Stadium, 59530 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
32'  Гранит Джака
36'  Шкодран Мустафи
36'  Месут Озил
38'  Алексис Санчес
41'  Алексис Санчес
41'  Александр Ляказетт
48'  Шкодран Мустафи
73'  Начо Монреаль
73'  Александр Ляказетт (Франсис Коклен)
84'  Месут Озил (Алекс Ивоби)
50'  Гарри Кейн
62'  Мусса Дембеле (Харри Уинкс)
75'  Гарри Кейн (Фернандо Льоренте)
75'  Деле Алли (Сон Хын Мин)

Сайтимиз мухлислари бу дерби ҳақида қандай фикрда? Қайси жамоа яхши формада? уларнинг қай бири бугун ғалаба қозонади?

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика