Шимолий кореялик футболчи "Ювентус"га ўтади
31 авг 2019 14:16
Янгиликлар
Шимолий кореялик футболчи "Ювентус"га ўтади
"Кальяри" ҳужумчиси Хан Кван Сон фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.
Турин клуби 20 ёшли форвардни 5 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Ёш футболчи аллақачон Туринга ташриф буюрган.
Қайд этиш керакки, у дастлаб асосий жамоа билан машғулот олиб боради ва ёшлар жамоасида ўйнайди. Шунингдек, вақти-вақти билан асосий жамоада ҳам ўйнаши кўзда тутилган.
Хан Кван Сон 2017 йилдан бери Италияда фаолият олиб боради. У А Серияда гол урган биринчи шимолий кореялик ўйинчига айланган.
Форвард ўтган мавсумни ижара асосида Серия Б да иштирок этадиган "Перуджа"да ўтказди ва 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар