Шик "Байер"га ўтади

"Рома" ҳужумчиси Патрик Шик фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

24 ёшли чехиялик футболчи тез орада Леверкузеннинг "Байер" жамоаси сафига ўтади. Томонлар аллақачон шартнома борасида келишиб олишган, деб хабар қилди Sky Sport Italia.

Эслатиб ўтамиз, Шик ўтган мавсумни ижара асосида "Лейпциг" таркибида ўтказган эди. 


Манба: Sky Sport Italia