Шевченко Франция билан дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди
25 мар 2021 09:10
Янгиликлар
Шевченко Франция билан дурангдан сўнг ўз фикрларини билдирди
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Францияга қарши ўйиндаги дурангдан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши жамоага қарши қийин бўлди. Рақиб сафида техник томонлама кучли футболчилар бор. Бизда ўйин учун яхши режа бор эди.
Йигитларга баракалла. Улар белгиланган режани бажаришди деб ўйлайман.
Биз ўйинга шундай тактика танлагандикки, Франциядек жамоага қарши бошқачасига ўйнаш мумкин эмас. Ўйин қийин ўтишини билгандик.
Балки чиройли футбол бўлмагандир. Аммо биз яхши ўйнадик ва режамиз идеал тарзда ишлади", - деди Шевченко.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар