UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  2 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  2 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  15 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  21 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  35 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  10

Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми? Янгиликлар

Шерзод Қосимовдан бошқа ҳакам йўқми?

Бугун Суперлига 13-тур доирасида "Пахтакор" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтади.

Қизиғи шундаки, худди 1-даврада "Бунёдкор" стадионида бўлгани каби "Пахтакор" ўйингоҳида кечадиган беллашувни ҳам Шерзод Қосимов бошқариб боради.

Эсингизда бўлса, биринчи даврада бўлиб ўтган баҳсда "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Бугун нима бўлишини эса ўйиндан кейин билиб оламиз. Ўйлаймизки, бугунги баҳс ҳам шиддатли ва шунга яраша қизиқ кечади.

Лекин шу ўринда бизни ҳайрон қолдирган жиҳат, Ҳакамлар қўмитаси томонидан бу учрашувга яна Шерзод Қосимовнинг тайинланганидир. Бу ерда яна деб биринчи даврадаги ўйинни ёдга олаётганимиз йўқ. Гап шундаки, Шерзод Қосимов "Пахтакор"нинг ўз майдонидаги кетма-кет учинчи ўйинида ҳакамлик қилади.

Умуман олганда, бу баҳс Шерзод Қосимов учун Суперлигадаги 7-ўйин бўлади. Қизиғи, Қосимов охирги икки бор "Пахтакор"нинг ўз майдонидаги баҳсни бошқарган. "Пахтакор" бу ўйинларда бир ғалаба ва бир дуранг қайд этган.

Шерзод Қорсимов Суперлигада бошқарган ўйинлар:
2-тур. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:0
4-тур. "Насаф" - "Металлург" 1:1
6-тур. АГМК - "Қўқон-1912" 0:0
7-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи" 1:0
8-тур. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 1:0
10-тур. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 1:1
13-тур. "Пахтакор" - "Бунёдкор"

Албатта, битта ҳакамнинг бир жамоа уй ўйинларига кетма-кет уч марта қўйилиши ғалати. Балки бунақаси футболимиз тарихида биринчи марта рўй бераётган бўлиши ҳам мумкин.

Бу ўринда Шерзод Қосимовнинг айби йўқ. Чунки у ўзини ўзи ўйинларга тайинламайди. Ҳамма гап Ҳакамлар қўмитасига бориб тақаляпти. Бизга маълумки, Ҳакамлар қўмитаси тур учрашувларига ҳакамларни тайинлаётганида ҳар бир деталга эътибор қаратади. Аммо қаторасига уч марта Қосимовни "Пахтакор" уй ўйинига қўйилиши ғалати. Ёки мамлакатимизда дербини бошқара оладиган бошқа ҳакам йўқми?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика