UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  2 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3

Шерзод Файзиев: "Оила даврасида зерикишга ҳожат бўлмаяпти" Янгиликлар

Шерзод Файзиев: "Оила даврасида зерикишга ҳожат бўлмаяпти"

Суперлиганинг барча клублари қатори "Локомотив" футболчилари ҳам карантинни ўз уйларида ўтказишяпти.

Карантин қандай ўтаётгани, уйда нима машқлар бажараётгани ҳамда футболни қанчалик соғинганини билиш мақсадида жамоа ҳимоячиси Шерзод Файзиев билан боғландик. 


- Карантиндаги вақт қандай ўтяпти? Нималар билан бандсиз?

- Ҳамма қатори мен ҳам каратинни уйда, оилам даврасида ўтказяпман. Оиламиз кўпчилик, шу боис зерикишга ҳожат қолмаяпти. Одатда фарзандларим ва жиянларимни ўйнатиш билан чалғияпман. 


- Ўз формангизни сақлаб туриш учун қандай машқлар бажаряпсиз?

- Жамоамиз мураббийлар штаби ҳар бир футболчига уйда бажарса бўладиган алоҳида дастур ёзиб берган. Мен ҳам шу бўйича индивидуал машғулот ўтказяпман. Жиянларим ҳам футболчи, биргаликда тўп тепяпмиз.

  

- Футболни қанчалик соғиндингиз?

- Жудаям соғиндим. Ахир футболга ҳаётимни бағишлаганман. Насиб қилса тез орада яна яшил майдонга қайтамиз. 


- Нима деб ўйлайсиз, карантиндан кейин ўйин ритмига тушиб олиш қийин бўладими?

- Бу энди карантин қачон тугаши ва Суперлига ўйинлари қачондан давом этишига боғлиқ. Ҳозир эса ҳаммамиз аввало соғликни ўйлашимиз керак. Барча уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилса, коронавирус балосидан шунча тез қутуламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика