UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  0 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  0 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  3 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  5 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  5 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  12 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  52 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4

Шерзод Файзиев: "Мураббий ўтказиб юборилган голда менга эътироз билдиргани йўқ" Янгиликлар

Шерзод Файзиев: "Мураббий ўтказиб юборилган голда менга эътироз билдиргани йўқ"

"Локомотив"нинг янги ҳимоячиси Шерзод Файзиев бугун "темирйўлчилар" сафида ОЧЛ доирасида "Ал Иттиҳод"га қарши (1:1) баҳсда дебют ўйинини ўтказди.


"Ўйин жуда қийин ўтди. Учрашувда йўл қўйган дастлабки хатоимиз жамоамизга қимматга тушди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Баҳс сўнггига келиб ўз мақсадимизга эришдик. Бу беллашувда ҳар иккала жамоа ғалаба учун ўйнади. Лекин якунда дуранг қайд этилди. Кейинги ўйинларда мухлисларимизга ғалаба тақдим этишга ҳаракат қиламиз.  Ўтказиб юборилган голни келиб чиқишида мени хатоим? Гол ҳақида мураббий шахсан менга эътирозлар билдиргани йўқ. Ўша вазиятда тезкор ҳаракат қилишим лозим эди. Шу боис тўп узатишда шошганим сабабли хато ўйнадим. Биринчи ўйин бўлгани учун озгина ҳаяжон бўлди. "Ал Иттиҳод"ни сафарда мағлуб эта оламиз. Бунга кучимиз етади. "Ал Иттиҳод" жамоаси ўйин ритмига эга ва уларда чемпионат қизғин давом этмоқда. Бизда эса ҳали чемпионат старт олганича йўқ. Бу ҳам бугунги ўйинда ўз таъсирини ўтказди. Худо хоҳласа кейинги учрашувлардан бошлаб ишқибозларимизга ғалабаларни совға қиламиз", - деди Шерзод Файзиев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика