UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  1 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  8 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  8 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  21 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  57 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз» Янгиликлар

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридаги марказий учрашув шубҳасиз Наманганда «Навбаҳор» – «Андижон» ўртасида бўлиб ўтади.

Дастлабки турда «Андижон» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо»сини қабул қилди ва жанговар тарзда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганини яхши билсангиз керак.

Ўша баҳсда андижонликлар таркибида иқтидорли ўйинчи Шерзод Эсанов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди. У бунгача чемпионатда ҳам битта гол ургани мухлисларининг ёдида. Эсанов «Динамо»га қарши беллашув, «Навбаҳор»га билан баҳсга тайёргарлик ҳамда вазифа ҳақида гапирди.

-Бу мавсумда «Андижон» сафидаги иккинчи голингизни урдингиз. Сизда ҳужумкорлик ва голли иштиёқ сезилиб турибди. Бу мураббийни топшириғими ёки шахсий вазифангизми?

-Ассалому алайкум. Ҳа, албатта, ҳар бир футболчи ўзига мақсад қўяди. Жамоага озгина бўлса ҳам ёрдам бераётганимдан хурсандман ва бу мураббийимизнинг топшириғи.

-«Динамо» билан ўйин жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Ўйин ҳақида яна нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда ҳам қийин бўлиб ўтди. Майдонда бор кучимизни бердик. Мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва характер эвазига ўйинда дуранг натижага эришдик, деб ўйлайман.

-Кубокдаги «ўлим гуруҳи» айнан «Андижон» жой олган гуруҳ ҳисобланади. Ўйинлар шунга монанд ўтяпти, деб ҳисоблайсизми?

-Ҳа, албатта. Бизнинг гуруҳимизда ҳамма жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва ўйинлар шунга мос бўляпти, деб ўйлайман.

-Олдинда «Андижон»ни водий дербисида Наманганда «Навбаҳор»га қарши учрашув кутяпти. Ўйинга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-«Навбаҳор»га қарши ўйин учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, бу водий дербиси. Биз Андижон халқи, «Андижон» мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз.

-«Андижон» Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳол Кубок баҳсларида жамоага мотивация беряптими? Умуман, қандай таъсир кўрсатяпти

-Биз чемпионат ва Кубок баҳсларига бирдек тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижалар кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

-«Андижон»нинг Кубокдаги асосий вазифаси қандай?

-Ҳар бир клуб ўзига олий мақсад қўяди ва биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
19 апр 17:55:07
Abrorbek Usmonov
Abdumannonov va Esanovni terma jamoaga chaqirish kerak edi
+1   
19 апр 11:47:51
Mustafoo
Alloh omadingizni bersin
+1   
19 апр 11:24:42
Shovruq88
Mana shu bolani olish kerak terma jamoaga!Boʻydor jismonan yahshi bosh bilan ham zoʻr oʻynaydi!!!!
+1   
19 апр 11:09:24
Шухрат Эргашев
Хозирги Андижондан нимадир кутса булади. Мавсум давомида Андижон рахбарияти томонидан футболчиларга бериладиган моддий ва маънавий кумак узилиб колмаса булди.
+1   
19 апр 11:07:35
chelsea
Andijon legenda uje
+1   
19 апр 10:58:03
jasur
Андижон беленгеми боляпти бу бола рахмат ука омад факат галаба кутамиз 4 май Анжан согдиёна бобур арена проста йонади
+1   
19 апр 10:53:36
David Terezege
Chempiion bulmoqchimiz chempionlar ligasida uynashni maqsad qilganmiz demesimi uka
   
19 апр 14:34:37
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 апр 14:34:25
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 апр 12:16:06
REAL MADRID
Qo'shtirnoq belgilarini noto'g'ri qo'yibsizlar sarlavhada
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика