Шервуд: "Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб эта олади"

Aslanov Jasurbek
4 апр 2015, 14:16
"Астон Вилла" бош мураббийи Тим Шервуд "Манчестер Юнайтед"га қарши Англия чемпионати 31-тур учрашувидан олдин, ўз жамоасининг бу ўйиндаги имкониятлари ҳақида сўзлади.
"Рақибни мағлуб эта оламиз. Улар бу мавсумда бор-йўғи 2та учрашувда имкониятни бой берди. Уларнинг "Олд Транффорд"даги статистикаси жуда яхши, аммо ҳар қандай жамоа ғалаба қозониши мумкин. Рақибни хафа қила олишимизга ишонамиз. Бундай қўрқиш керак эмас. Бу "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳурматсизлик эмас. Шунчаки, пайти келганда бир жамоа иккинчисини мағлуб этиб қўйиши мумкин" - дейди Шервуд.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›