Шервуд Алексиснинг катта хатосини айтди

Mirjalol Normatov
21 окт 2018, 16:10
Англиялик собиқ футболчи Тим Шервуд "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Алексис Санчес ҳақида фикр билдирди.

"У нотўғри қарор қабул қилди деб ўйлайман. Унда "Манчестер Сити"га ўтиш имконияти бор эди, агарда у шунга рози бўлганида ҳозир суперюлдуз бўларди. Тушунарсиз қарори туфайли "Манчестер Юнайтед"га ўтди ва унинг барча иши ортга қараб кетди. Балки, барча иш пулга боғлиқдир. Билмадим.

Албатта, бу унинг қарори. У бундай қарорга келмасидан олдин бундай қўрқинчли ишлар кутаётганини билмаган. "Ньюкасл"га қарши ўйин унга ишонч тақдим қилади. Аммо ҳозирги Алексис олдингиси каби эмас.

У ойнага қараб, ўзини кўриши, руҳан "Арсенал"даги даврига қайтиши, ўз ўйинларини эсга олиши керак. Шу орқали у яна ўз даражасига қайта олади", - деди Шервуд.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports