"Шериф" еврокубоклардаги мағлубиятсиз сериясини 11та ўйингача узайтирди

Alisher
29 сен 2021, 07:28
"Шериф" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-тур доирасида "Реал" (2:1)га қарши ўйинда ғалаба қозонди.

"Шериф" еврокубокларда сўнгги 11та ўйинда (саккиз ғалаба ва учта дуранг) ютқазмади. Бу клуб учун тарихдаги энг яхши сериядир.

"Реал" сафида ягона голни Карим Бензема пенальтидан киритди. Меҳмонлар сафида Жасур Яхшибоев ва Себастьен Тилль голларга муаллифлик қилишди.

Жамоа ЧЛ доирасидаги келаси ўйинни 19 октябрда "Интер"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia