"Шердор" ўртоқлик учрашувида "Динамо"ни мағлуб этди

Xayrulla Xoliqov
14 фев 2018
Бугун Самарқанднинг икки клуби ўртоқлик учрашувида ўзаро баҳс олиб борди.

"Шердор" ва "Динамо" жамоалари ўртасидаги назорат беллашуви "Шердор"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Ўйин "Динамо" футбол мактаби майдонида ўтказилди.

Ўйинда дастлаб "Динамо" ярим ҳимоячиси Илҳом Юнусов томонидан ҳисоб очилди. У жарима тўпидан унумли фойдаланди. Орадан сал ўтиб "Шердор" футболчиси Миржалол Локаев ҳисобни тенглаштирди.

"Шердор"га ғалаба келтирган голга эса Лазиз Нуриддинов муаллифлик қилди. У жарима тўпидан узатилган тўпни боши билан "Динамо" дарвозасига йўллаб қўйди - 2:1.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia