UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  0 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  0 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  0 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  3 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  4 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  12 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  22 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3

Шерали Жўраев: "Имкон бўлса ўзимни хорижда синаб кўрардим" Янгиликлар

Шерали Жўраев: "Имкон бўлса ўзимни хорижда синаб кўрардим"

"Қизилқум" клуби ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев ёзги йиғин яхши кечаётганини айтиб ўтди.
- Иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўраяпсизлар?
- Давралар оралиғида дастлаб пойтахт вилоятининг "Билдирсой" соғломлаштириш оромгоҳида йиғин ўтказдик. Сўнгра Тошкентда шуғулландик ва бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Эртадан йиғинимиз Навоий шаҳрига кўчади. Футболчилар иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

- Иккинчи давра олдидан бошқа жамоалардан таклиф бўлмадими?

- Ўзимизнинг 2-3 клубдан чорловлар бўлди. Лекин уларни номини айта олмайман. "Қизилқум"дан кетишни истамадим. Сабаби ниятим ўзимни хорижда синаб кўриш. Агар четдан яхши таклиф бўлса фаолиятимни ўша клубда давом эттирардим. Бунинг учун аввало яхши агент ва таклиф бўлиши керак. Айни пайтда эса мен "Қизилқум" футболчисиман. Иккинчи даврага ҳозирлик кўраяпман.

- Ҳозирга қадар ҳеч қайси футбол агенти билан ҳамкорлик қилмаганмисиз?

- Йўқ. Шу пайтгача агентлар билан ишламаганман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика