Шерали Жўраев қачон сафга қайтади?

Narzulla Saydullayev
12 сен 2021
“Қизилқум” ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев охирги учрашувларда жамоа таркибида кўринмай қолди.

Бунинг сабабини билиш истагида футболчи билан суҳбатлашдик.

- Охирги учрашувларда жамоа таркибида кўринмай қолдингиз. Бунинг сабаби нимада?


- Кўзимда юзага келган муаммо сабабли, жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Ҳудога шукур, ҳаммаси муваффақиятли ўтди. Ҳозирда тикланиш жараёнидаман.

- Қачон машғулотларга қайтасиз?


- Шифокорларнинг тавсиясига кўра, октябрь ойларининг бошларида машғулотларга қайтиши мумкин.




- Муҳим паллада жамоага ёрдам бера олмаяпсиз. Четдан туриб кузатиш осон кечмаётгандир?


- Албатта қийин бўлмоқда. Начора, шундай жароҳатлар ҳам бўлиб тураркан. Тез орада ҳаммаси жойига тушиб кетади ва мен жамоамга яна ёрдам беришни бошлайман.

- Жорий мавсумда “Қизилқум” ўз олдига қандай мақсад қўйган?


- Мақсадимиз чемпионатни совринли ўринларнинг бирида тугатиш ҳисобланади. Вазифани бажариш учун охирги турларга қадар курашамиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia